Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Болалар китоби” республика фестивали ва китоблар кўргазмаси бошланди
25-09-2018 13:45 0 415 Рейтинг1 Чоп этиш

“Болалар китоби” республика фестивали ва китоблар кўргазмаси бошланди

“Болалар китоби” республика фестивали ва китоблар кўргазмаси бошланди

2018 йил 25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарорига асосан 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб ташкил этилган “Болалар китоби” республика фестивали ва китоблар кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги нашри.

– Бугун мамлакатимизда шахсан Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китоб ва китобхонликни кенг тарғиб қилиш, соҳани янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, - дейди очилиш маросимида сўзга чиққан ЎзМАА Бош директори Л.Тангриев. – Бу каби тадбирларнинг ташкил этилиши бизнинг олдимизга қўйилган вазифаларни бажаришдан ташқари, болаларда китоб ва китоб мутолаасига муҳаббат уйғотишга хизмат қилади деб ўйлаймиз. Яна бир мақсадимиз шуки, болалар адабиётларини намойиш этиш орқали, улар ҳақида ўқувчиларнинг фикрларини билиш ҳамда келгусидаги ишларимизни шунга қараб режалаштиришдир.

Ушбу фестиваль ва кўргазма Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар ахборот-кутубхона марказларида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги, шунингдек, вилоятлар Матбуот ва ахборот бошқармалари томонидан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда бошқа қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Соғлом ва маънавий етук авлод – юрт келажаги” шиори остида ўтказилмоқда.

- “Болалар китоби” республика фестивалини ташкил этишда қатнашган барча ташкилотчиларга миннатдорлик билдирган ҳолда, бу каби тадбирларнинг ўтказилиши болаларда китоб ва китоб ўқишга қизиқишни янада орттиради, деб ўйлаймиз, - дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғ.Мажид.

Шу кунларда ким бешта китоб ўқиди?, - деган савол билан ўз табригини бошлаган Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон болаларни китобни севишга, доимий равишда китоб мутолаа қилишга ундади.

Бундан ташқари Жажжи китобхонлар учун болалар асарлари бўйича тайёрланган қизиқарли топшириқ ва саргузаштларга бой квест-ўйинлар, “Китобларни қутлаймиз!” мавзусида театрлаштирилган концерт дастурлари ташкил қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Болалар китоби” республика фестивали ва китоблар кўргазмаси Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида 2018 йил 25-26 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Эртанги қишга бугунги хайдовчи тайёрми?

Тадбиркор аёл

Йўловчиларни лицензиясиз ташиш, қонунга ҳилоф

Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилда Швейцарияга бориши кутилмоқда

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте