Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ 200 дан зиёд ходимларга подполковник, яна 60 нафарига лейтенант унвонлари берилди
05-06-2018 13:27 0 767 Рейтинг1 Чоп этиш

200 дан зиёд ходимларга подполковник, яна 60 нафарига лейтенант унвонлари берилди

200 дан зиёд ходимларга подполковник, яна 60 нафарига лейтенант унвонлари берилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Ички ишлар вазирлиги маданият саройида бўлиб ўтган тантанали маросимда Ички ишлар вазири ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг махсус унвонларни топшириш тўғрисидаги буйруқлари ўқиб эшиттирилди. Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати бу хақида хабар берди.
Ички ишлар вазирининг буйруғига кўра, 200 дан зиёд ходимларга подполковник, яна 60 нафарига лейтенант унвонлари берилди. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи буйруғи билан 70 дан ошиқ ходимлар навбатдаги майор, капитан ва катта лейтенант унвонларига эга бўлдилар.

Офицерларга унвон погонларини ИИББ бошлиғи генерал-майор Рустам Жўраев топширди. Уларни хизмат фаолиятларидаги ушбу муҳим воқеа билан табриклар экан, масъулиятли хизматларида, хусусан жамоат тартибини сақлаш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлашда омадлар тилади.
200 дан зиёд ходимларга подполковник, яна 60 нафарига лейтенант унвонлари берилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Тадбир давомида Тошкент шаҳар ИИББ марказий аппарати шахсий таркиби учун маънавият соати ҳам ташкил этилди. «Раҳбар ходимларнинг психологиясида обод-аҳлоқ тушунчаси» мавзусига бағишланган ушбу дарс соатида Тошкент давлат педагогика университети қошидаги илмий-ўқув маркази раҳбари, психология фанлари доктори, профессор Ғайрат Шоумаров маъруза қилди.

Шу куни Тошкент шаҳар ИИББ Касаба уюшмаси қўмитасининг раиси лавозимига очиқ овоз бериш йўли билан Кадрлар бошқармаси бўлими бошлиғи подполковник З. Хайриддинов сайланди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Эртага Москвадан Тошкентга навбатдаги чартер рейси амалга оширилади

1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни тарихи ҳақида қисқача маълумот

expo
Боглиш маколалар