Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Самарқанддаги 69-мактабнинг 100 йиллигига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди
22-05-2018 10:57 0 560 Рейтинг1 Чоп этиш

Самарқанддаги 69-мактабнинг 100 йиллигига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди

Самарқанддаги 69-мактабнинг 100 йиллигига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди

Самарқанд шаҳридаги 69-умумий ўрта таълим мактабида ўқув даргоҳи ташкил этилганлигининг 100 йиллигига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. Мактабнинг шонли тарихини тиклаш, унинг ўтмишига оид янги маълумотлар тўплаш, борларига аниқлик киритиш мақсадида кўп йиллар ишлаган фахрийлар билан учрашув ўтказилди.
Самарқанддаги 69-мактабнинг 100 йиллигига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди

Учрашув кечки пайт ифторлик дастурхони атрофида бўлиб ўтди. Тадбир давомида мактабда кўп йиллар самарали ишлаган устозлар ўз хотиралари билан ўртоқлашиб, ибратли воқеаларни ёдга олдилар, оламдан ўтган ўқитувчиларни эслаб, уларнинг ўқув-тарбия соҳасидаги фаолиятлари ҳақида сўз юритдилар.
Самарқанддаги 69-мактабнинг 100 йиллигига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди

Мактаб директори Камола Турсунова бундай тадбирни ташкил этишдан мақсад ҳақида сўзлаб, жумладан шундай деди: “Мактабимиз ташкил этилганлигига беш йилдан сўнг 100 йил тўлади. Биз бу санага ҳозирдан тайёргарлик кўришга қарор қилдик. Айни пайтда ҳаёт бўлган устозларнинг хотираларини ёзиб олиши, бу хотиралардан таълим даргоҳимизнинг мукаммал тарихини яратишда фойдаланиш ва меҳнати синганларнинг номини унутмаслик учун уларни алоҳида китобга киритишни энг муҳим вазифаларимиздан деб ҳисоблаймиз”.
Мактабнинг тарихини ва бўлажак музейини яратиш учун анчагина материаллар – ашёвий далиллар, фотосуратлар, қоғозга туширилган хотиралар тўпланган. Улардан айримлари меҳмонларга намойиш этилди.
Самарқанддаги 69-мактабнинг 100 йиллигига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди

Тадбирда мактабда ишлаган фахрий устозлар, турли йилларда унда таҳсил олганлар сўзга чиқиб, жуда хайрли ишга қўл урилганлиги ва уни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдиришди. Жумладан, 85 ёшли Марат ота Жамолов сўз олиб, шу мактабда ўқиганлигини, бу ерда олган билими кейинчалик олий ўқув юритга кириб ўқишига, илм-фан сирларини чуқур ўрганишга асос бўлганлигини уқтирди. “Мен кўп йиллар давомида СамДУда доцент лавозимида ишладим, шу кунларда СамМИда талабаларга иқтисодиёт сирларини ўргатаяпман”, – деди устоз.
Фахрийларни кўнглини кўтариш, уларга хуш кайфият улашиш мақсадида ўқувчилар ажойиб дастур тайёрлаб, уни тўпланганлар ихтиёрига ҳавола қилишди.
Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ,
Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз
Муаллиф туширган суратлар
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Эртага Москвадан Тошкентга навбатдаги чартер рейси амалга оширилади

1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни тарихи ҳақида қисқача маълумот

Шакар нима сабабдан хавфли?

expo
Боглиш маколалар