Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Намангандаги “Ҳидоя” билим юртига матбуот ва ахборот агентлиги томонидан адабиётлар туҳфа қилди
16-05-2018 13:19 0 82 Рейтинг0 Чоп этиш

Намангандаги “Ҳидоя” билим юртига матбуот ва ахборот агентлиги томонидан адабиётлар туҳфа қилди

Намангандаги “Ҳидоя” билим юртига матбуот ва ахборот агентлиги томонидан адабиётлар туҳфа қилди

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан Наманган вилоятида ўтказилаётган “Китобхонлик кунлари” доирасида Наманган шаҳридаги “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртига диний-маърифий ва бадиий адабиётлар туҳфа қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги расмий нашри хабар қилмоқда.
Намангандаги “Ҳидоя” билим юртига матбуот ва ахборот агентлиги томонидан адабиётлар туҳфа қилди

Фото: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

Учрашувда президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 2-3 майдаги Наманган вилоятига ташрифи доирасида Исҳоқхон Ибрат ёдгорлик мажмуасида зиёлилар нуронийлар билан суҳбат чоғида Косоний, Ибрат каби алломаларга муносиб издошлар бўлиш учун китобга, билимга меҳр қўйиш лозимлиги, китобсиз, билимсиз, маънавиятсиз тараққиётга эришиб бўлмаслиги таъкидланганининг моҳияти ҳақида сўз юритилди.

Куни кеча 130 нафардан зиёд талаба билим олаётган “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти кутубхонасига Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги нашриёт-матбаа ижодий уйларида нашр этилган 100дан зиёд китоб совға қилинди.
Намангандаги “Ҳидоя” билим юртига матбуот ва ахборот агентлиги томонидан адабиётлар туҳфа қилди

Намангандаги “Ҳидоя” билим юртига матбуот ва ахборот агентлиги томонидан адабиётлар туҳфа қилди

Фото: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

– Билим юртимизда диний билимлардан ташқари маънавият асослари, она тили, бухгалтерия ҳисоби, информатика фанлари ҳам ўқитилади, – дейди билим юрти мудири Абдулазиз Бобомирзаев. – Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги раҳбар-ходимларининг бугунги мулоқоти эса талабаларимиз учун ўзига хос маънавият соати вазифасини ўтади. Шунингдек, агентлик томонидан туҳфа этилган китоблар муассасамиз кутубхонасини янада бойитди ва узоқ йиллар мобайнида ёшларнинг бу ерда олаётган билимини оширишга хизмат қилади.
Намангандаги “Ҳидоя” билим юртига матбуот ва ахборот агентлиги томонидан адабиётлар туҳфа қилди

Фото: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

Намангандаги “Ҳидоя” билим юртига матбуот ва ахборот агентлиги томонидан адабиётлар туҳфа қилди

Фото: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

Намангандаги “Ҳидоя” билим юртига матбуот ва ахборот агентлиги томонидан адабиётлар туҳфа қилди

Фото: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

– Китоб ҳам моддий, ҳам маънавий бойликдир, – дейди Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриев. – Шунинг учун бундан қимматлироқ туҳфа бўлмаслиги керак. Куни кеча Норин туманида ҳам бўлиб, 26-умумтаълим мактаби кутубхонасига икки мингдан зиёд китоб совға қилдик. Демак, ҳар бир китобдан бир нафардан ўқувчи фойдаланиб, ундан нимадир олса, бу тадбирнинг жамиятга келтирадиган нафини билиб олиш қийин эмас.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*