Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Ўзбекгидроэнергоқурилиш”: тарих ва бугунги кун
04-05-2018 09:53 0 952 Рейтинг1 Чоп этиш

“Ўзбекгидроэнергоқурилиш”: тарих ва бугунги кун

“Ўзбекгидроэнергоқурилиш”: тарих ва бугунги кун

Бугунги кунда юртимизда қурилиш соҳасига қаратилаётган эътибор юксак даражада. Шу қатори қурилиш соҳасида фаолият олиб бораётган ташкилот ва корхоналар ҳам ҳозирда жадаллик билан мамлакатимизда олиб борилаётган қурилиш ишларига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Ана шундай йирик ва тарихий аҳамиятга эга бўлган “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” Акциядорлик жамиятига ташкил топгани бу йил 86 йил бўлди.

Мазкур ташкилот 1932 йилдан бери мамлакатимизда қурилиш соҳасида ўз хиссасини қўшиб, самаралари фаолият юритиб келмоқда. Шу ўринда “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” АЖ муҳтарам Президентимизнинг ўтган йили 18 май куни “Ўзбекгидроэнерго” АЖини ташкил этиш тўғрисида ПФ-5044-сонли Фармонига асосан, жамият тизим ташкилоти таркибига киритилган.

Жамитя дастлаб, 1932 йил СССР Меҳнат ва мудофаа Кенгаши қарорига асосан, “Чирчиққурилиш” ташкилоти сифатида ташкил этилган. 1934 йилга келиб, “Чирчиққурилиш” қурилиш-монтаж трести сифатида фаолиятини давом эттиради. 1957 йилга келиб, ташкилотнинг номи “Ўзбекгидроэнергоқурилиш” номи билан ўзгартирилади ва бу ном билан жамият ҳозирги кунгача ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда.

Жамиятнинг юбилей тадбирига бағишлаб, жамиятда катта байрам тантанаси бўлиб ўтди. Байрамда шу тизимда фаолият юритган, бугунги кунда нафақака бўлган фахрийлар ҳамда соҳада ишлаб келаётган ҳодимлар иштирок этди. Кириш сўзини ҳозирда ташкилотга раҳбарлик қилиб келаётган Саид Юсупов очиб бериб, йиғилганларни юбилей санаси билан яна бир табриклади. Шундан сўнг, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси биринчи ўринбосари Тургунов Джаҳонгир Абдусаломович жамият бошқаруви раисининг табригини ўқиб эшиттирди. Албатта, бу айтилаётган йил кичкина йил эмас. Йиллар давомида ташкилот томонидан амалга оширилаётган улкан ишларнинг самарасидир. Шу муносабат билан байрамга таклиф этилган меҳмонлар учун байрам дастурхони ташкил этилиб, уларга байрам совғалари улашилди.

Албатта, серқуёш заминимизда фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шунингдек кекса ёшдаги фуқароларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлигини янада ошириш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўла ҳуқуқли иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, катта авлоднинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини ошириш мақсадидабайрам тантанасига тизимда фаолият юритиб, бугунги кунда нафақада бўлган бир гуруҳ фаҳрийлар ҳам таклиф этилдиҳамда фахрийлар билан тўкин дастурхон атрофида дилдан суҳбатлар ташкил этилди.

Тадбир якунида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси Иргашев Акром Қурбонович, фаҳрий меҳмонлардан Шигельчева Ирина Александровна, Бубличенко Сергей Александровичлар сўзга чиқиб, ташкилот самарали фаолияти ҳамда келгусидаги ишларига янада улкан зафарлар тиладилар.
Хулкар Жураева
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

6 апрелдан бошлаб юртимизда янги чекловлар ва қоидалар жорий этилмоқда

Биринчи автомобилни харид қилган ўзбек бойи

Карантин даврида электр энергиясини узлуксиз таъминлашда сенаторнинг савобли ишлари

“Эрталаб барвақт турадиган аёлларнинг кўкрак саратонига чалиниш эҳтимоли камроқ”

expo
Боглиш маколалар