Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Биз коррупцияга қаршимиз
20-04-2018 10:42 0 2143 Рейтинг1 Чоп этиш

Биз коррупцияга қаршимиз

Биз коррупцияга қаршимиз

Куни кеча Ўзбекистон транспорт прокуратураси томонидан Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида“Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида давра суҳбати ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамдаЎзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясибилан ҳамкорликда ўтказилган ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сон қарори ижроси доирасида уюштирилди.

Тадбирни очар экан, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи ўринбосари А.Жалилов мамлакатда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупцияга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.
Дарҳақиқат, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 12 апрель куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонда ҳам Юртбошимиз куюнчаклик билан божхона органлари ходимлари ўртасидаги коррупциявий ҳуқуқбузарлик ва хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатларининг сақланиб қолаётганлиги соҳадаги ислоҳотларнинг тўлиқ амалга оширилишига тўсқинлик қилаётганини алоҳида қайд этдилар.

Биз коррупцияга қаршимиз

Фармонга биноан, божхона органлари тизимида коррупция кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш, халқнинг ишончини мустаҳкамлаш ва давлат божхона хизмати обрўсини ошириш Ўзбекистон Республикаси божхона органларини ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгиланди.
Тадбир аввалида йиғилганларга дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси доценти, юридик фанлар номзоди М.Рахимова коррупцияга қарши кураш борасида миллий ва халқаро қонунчилик ҳақида атрофлича маъруза қилди.
Таъкидланганидек, кррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати қабул қилинган бир қатор қонун ҳужжатлари ва Давлат дастури доирасида амалга ошириб келинмоқда. Бу борада муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан биринчи марта мамлакатимиз парламентига тақдим этилган Мурожаатномада давлатимиз ривожланишига тўсиқ бўлаётган барча муаммолар ечимига қаратилган вазифалар аниқ белгиланиб берилди.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш, чек қўйиш, шунингдек коррупция ҳолатларини келтириб чиқараётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш борасидаги чора-тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш масаласи ҳам давра суҳбатининг асосий мавзусига айланди. Бу борада Ўзбекистон транспорт прокуратураси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида Ўзбекистон Транспорт прокурори катта ёрдамчиси, I даражали ҳуқуқшунос Толибжон Каримов атрофлича сўз юритди.Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш борасида мавжуд ҳуқуқий нормаларни янада такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходими Алишер Хатамовнинг маърузаси тингланди.
Тадбирда асосий эътибор божхона органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар самарадорлигига қаратилди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида давлат божхона хизмати органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланган.
Мазкур қоидалар ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, улар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этишга, божхона органлари ходимларининг юксак ҳуқуқий онги, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг Интизомий Устави, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган.
Одоб-ахлоқ қоидалари нормаларида божхона органлари томонидан коррупция қарши кураш ва бундай салбий ҳолатларга йўл қўймаслик ва уларни олдини олиш борасида бир қатор меъёрлар белгилаб берилган.

Жумладан, божхона органлари ходимларига ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан бирор-бир моддий бойликларни олиш ёҳуд жисмоний ёки юридик шахслардан бошқача наф кўриш тақиқланган. Шунингдек, божхона органлари ходимлари коррупция ҳолатларига қарши курашиши ва уларнинг профилактикасида фаол қатнашиши, ходим ўз раҳбарини ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини уларни ҳуқуқбузарликлар содир этишга оғдириш мақсадида бирор-бир шахсларнинг қилган мурожаатларининг барча ҳолатлари тўғрисида, шунингдек бошқа давлат хизматчилари томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликларнинг ўзларига маълум бўлган ҳар қандай ҳолатлари ҳақида хабардор қилиши шарт.
Божхона органлари ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймаслиги белгилаб берилган. Божхона органлари ходимларининг шахсий манфаатдорлиги уларнинг шахсан ўзи, яқин қариндошлари, шунингдек улар яқин ёки ишга алоқадорлик муносабатларида бўладиган бошқа шахслар учун ҳар қандай наф кўриш ёки афзалликларига эга бўлишни ўз ичига олади.
Манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда ўз раҳбарини дарҳол хабардор қилиши кераклиги, манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги тўғрисидаги маълумотни олган раҳбар уни тартибга келтириш бўйича ўз вақтида чоралар кўриши шартлиги кўрсатиб ўтилган.
Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона органлари фаолиятининг долзарб масалалари, хусусан тизимда коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида ёритишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
2018 йилнинг 1 чорагида Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий божхона бошқармалари томонидан кенг жамоатчилик вакиллари ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун 777 маротаба турли семинарлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ва бошқа тадбирлар ташкил этилган бўлиб, шундан 110 таси коррупцияга қарши кураш мавзусига бағишланган.
2018 йилнинг 1 чораги давомида даврий босма ваэлектрон нашрларда 56 та, давлат ва нодавлат радиоканалларида 89 та ҳамда марказий ва маҳаллий телеканаллар орқали 29 та коррупцияга оид чиқишлар ташкил қилинди. Давлат божхона қўмитаси веб-сайтида “Коррупцияга қарши кураш” номли махсус рукн ташкил қилиниб, шу мавзудаги хабар ва янгиликлар жойлаштириб келинмоқда.

Жамоатчиликка объектив ва тезкор ахборот етказиш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг Facebook ижтимоий тармоғида расмий саҳифаси (https://www.facebook.com/UZDBQ/) ҳамда Telegram мессенжерида расмий ахборот канали (https://t.me/customschannel) ва гуруҳлари (@exportgtkuz) ишга туширилган.

Бу борада бевосита “Тошкент-Аэро” ИБКнинг ўзида ҳам аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, шахсий таркиб ўртасида коррупция ва таъмагирликка қарши курашиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2018 йилнинг 1 чораги давомида шахсий таркиб ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, тарбиявий-профилактика фаолиятини ташкил этиш ва ўтказишга қаратилган 15 та турли тадбирлар, ходимларнинг ҳушёрлигини ошириш ва бу борада профилактик тадбирларни жонлантириш мақсадида 11 хуфиёна ва ошкора текширувлар ўтказилган.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

“Тошкент-Аэро” ИБК
Ахборот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

27 март ҳолатига дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқалиши кўрсаткичлари

99 ёшлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Коронавирусни енгди.

Олимлар коронавирус юқиши мумкин бўлган янги йўлни аниқлади

Олма сиркасининг фойдали жихатлари.

expo
Боглиш маколалар