Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон билан чегара очилгач Тожикистонда нархлар тушиб кетди
16-04-2018 11:15 0 612 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон билан чегара очилгач Тожикистонда нархлар тушиб кетди

Ўзбекистон билан чегара очилгач Тожикистонда нархлар тушиб кетди

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида чегара очилганидан сўнг Хўжанд бозорида озиқ-овқат маҳсулотларинархи сезиларли даражада тушиб кетди, ўзбекистонлик тижоратчилар ўзлари учун янги бозорни ўзлаштира бошлашган.

Маҳаллий аҳоли нархларда юзага келган фарқни аллақачон ҳис қилган. Эндиликда сабзи ва пиёзни бир килоси учун 1 сомони нархида, картошкани тахминан 3,50 сомонига, қулупнайни эса — 15 сомонига олиш мумкин, деб ёзмоқда Соф.уз.

Шунга ўхшаш ҳолат Сўғд вилоятида ҳам кузатилмоқда.

Эндиликда бир килограмм бодринг 7 сомони (илгари 10 сомони турган), помидорлар эса бир килоси тахминан 14-20 сомонига сотилмоқда.

Шу билан бирга савдогарлар яқин вақтларда янги етилган сабзавот ва мевалар келиб туша бошлагач, нархлар бир қанча кўтарилишини таъкидлашган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи якуни бўйича икки мамлакат ўртасида визасиз режим бўйича битим имзоланган эди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*