Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон ва Россия АКТ соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
24-03-2018 09:26 0 414 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон ва Россия АКТ соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Россия АКТ соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

Куни кеча Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмадхўжаев Россия Федерацияси Алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волин билан учрашди. Унда Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев ҳамда ушбу давлат Президенти бошқармасининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси Дмитрий Фатихов ҳам иштирок этди.

Учрашув давомида икки мамлакатнинг ахборот-технологиялари соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, томонлар рақамли иқтисодиёт, АКТ мутахассисларини тайёрлаш, технопаркларни ривожлантириш, жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассислар малакасини ошириш, почта алоқасини ривожлантириш, рақамли телевидениени ривожлантириш ва бошқа муҳим йўналишларни кўриб чиқишди.

Музокаралар якунида мамлакатлар ўзаро ҳамкорликка қизиқиш билдиришди. Барча кўтарилган масалалар ва қисқа муддатда икки томоннинг ишчи гуруҳларини шакллантириш бўйича келишувга эришилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қачонгача ҳавонинг ифлосланишига эътиборсиз бўламиз

VII Европа киноси фестивали бошланди. Фестивалнинг очилиш маросими ЭОАВМАнинг “Медиа-холл” биносида ўтказилди.

“Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”

Японияда тўфон сабаб 136 мингга яқин хонадон сув таъминотисиз қолди

expo
Боглиш маколалар