Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Сенатнинг 29 мартдаги ялпи мажлисида 8 та қонун кўриб чиқилади
23-03-2018 11:47 0 548 Рейтинг1 Чоп этиш

Сенатнинг 29 мартдаги ялпи мажлисида 8 та қонун кўриб чиқилади

Сенатнинг 29 мартдаги ялпи мажлисида 8 та қонун кўриб чиқилади

Олий Мажлис Сенати Кенгаши парламент Юқори палатасининг ўн тўртинчи ялпи мажлисини чақириш тўғрисида қарор қабул қилди. Давлат органи ахборот хизмати шу ҳақда хабар берди.

Қуйидаги қонунлар кун тартибига қўйилган:
«Давлат мукофотлари тўғрисида» (янги таҳрири);
«Жамоатчилик назорати тўғрисида»;
«Давлат харидлари тўғрисида»;
«Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида» – Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ПФ–5308-сон Фармонида ишлаб чиқиш топширилган;
«Ўрмон тўғрисида» (янги таҳрири);
«Ўзбекистон Республикаси уй-жой-коммунал хизмати соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»;
«Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»;
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» – улар орасида Солиқ кодексига тузатишлар ҳам бор.

Бундан ташқари, сенаторлар халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни ратификация қилиш тўғрисидаги бир қанча қонунларни кўриб чиқадилар, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг (омбудсман) 2017 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни, адлия вазирининг 2017 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахборотини эшитадилар ҳамда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқадилар (ҳужжат шарҳи бу ерда).
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

“Тўпқопи саройи” бу ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган.

Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!

Ҳокимлик мутасаддиларининг парвойи фалак

expo
Боглиш маколалар