Шавкат Мирзиёев Остона аэропортига етиб келди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Остонага етиб келди, дея хабар бермоқда «Казинформ» хабарига таяниб ёзмоқда daryo.uzФото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон раҳбарини Қозоғистон пойтахти аэропортида республика бош вазири биринчи ўринбосари Аскар Мамин кутиб олди.
Таъкидланишича, маслаҳат учрашувида Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари ҳам қатнашади. Туркманистон номидан Мажлис раиси Акжа Нурбердиева иштирок этади.