Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ БЕРУНИЙНИНГ «МИНЕРОЛОГИЯ» АСАРИ ЎЗБЕК ТИЛИДА
15-03-2018 14:19 0 521 Рейтинг1 Чоп этиш

БЕРУНИЙНИНГ «МИНЕРОЛОГИЯ» АСАРИ ЎЗБЕК ТИЛИДА

БЕРУНИЙНИНГ «МИНЕРОЛОГИЯ» АСАРИ ЎЗБЕК ТИЛИДА

Дунё табиий фанлари, тарихчилари томонидан XI аср «Беруний асри» деб номланган эди, XXI асрда ҳам бу баҳо ўз қимматини йўқотгани йўқ.

Навоий давлат кончилик институтида «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» нашриётида чоп этилган ана шу нодир асар тақдимоти бўлиб ўтди. Унда республикамизнинг етакчи олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ва таниқли мутахассислар қатнашди.
деб ёзмоқда Ўзбекистон овози газетаси
Навоий кон-металлургия комбинати ташаббуси билан Навоий давлат кончилик инс­титути ва Тошкент давлат шарқшунослик институти олимлари ҳамкорлигида улуғ аллома Абу Райҳон Берунийнинг «Минерология» асари илк марта ўзбек тилига таржима қилинди.

Тадбирда Навоий кон-металлургия комбинати бош директори, институт ректори, профессор Қувондиқ Санақулов, Абу Райҳон Беруний номидаги шарқшунослик институти профессори Мирсодиқ Исҳоқов, Самарқанд давлат университети профессори Дилором Салоҳий, геолог олим Исоқул Туробовлар сўзга чиқиб, буюк қомусий олимнинг «Минерология» асари нафақат илмий, балки тарихий нуқтаи назардан ҳам алоҳида қимматга эгалиги, эндиги вазифа ушбу асарни илмий тадқиқотчилар, мутахассислар, тарихчилар, қолаверса, кенг халқ оммасининг мулкига айлантиришдан иборат эканлигини алоҳида таъкидладилар.

Шунингдек, мазкур ноёб асарнинг ўзбек тилига таржима қилинишида атоқли олим, заҳматкаш ва толмас тадқиқотчи, академик ­Азизхон Қаюмовнинг беқиёс хизматлари алоҳида эътироф этилди.

Шарқда илк Уйғониш даврининг қомусий олимларидан бири Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Беруний умумжаҳон аниқ ва ижтимоий фанлар ривожига катта таъсир кўрсатган буюк ақл-заковат соҳибидир. Унинг табиий-илмий ва маърифий-педагогик ҳамда психологик қарашларининг шаклланишида Шарқ, юнон ва ҳинд олимларининг асарлари таълим ва тарбия мактаби вазифасини ўтади. Беруний бу олимларнинг асарларини ўқиб, мағзини чақиш учун ёшлик пайтидан араб, форс, юнон, санскрит ва иврит тилларини пухта ўрганди.

У астрономия, астрология, фалсафа, математика, физика, геодезия, геология, фармакогнозия, минералогия, тарих, адабиётшунослик, таржимонлик, луғатшунослик каби соҳаларда тадқиқотлар олиб борди, илмий ва бадиий асарлар яратиб, улкан самараларга эришди. Манбаларга кўра, машҳур қомусий алломанинг 160 дан зиёд илмий ишидан бизгача фақат 30 дан ортиғи етиб келган, холос.

Хусусан, Беруний дунё илм-фанида биринчилардан бўлиб денгизлар назариясини ишлаб чиқди. Ер радиусини ҳисоблаб, унинг шарсимон глобусини яратиш юзасидан ўзига хос янги ғояларни илгари сурди ҳамда ­вакуум, яъни бўшлиқ ҳолатини изоҳлаб берди. Колумб саёҳатидан 500 йил аввал Тинч ва Атлантика океанлари ортида қитъа мавжудлигини ҳисоб­лаб чиқди. Минераллар таснифи ва уларнинг пайдо бўлиш назария­сини яратди. Геодезия фанига асос солди. Шунинг учун ҳам дунё табиий фанлари, тарихчилари томонидан XI аср «Беруний асри» деб номланади.

Улуғ алломанинг бизгача етиб келган «Минерология» асарида 30 дан зиёд қимматбаҳо тош ва минералларнинг номи, уларнинг ким­ёвий ва физикавий хоссаларини аниқлаш, эритиб синаш, деярли барча қимматбаҳо тош ва турли маъданлар, уларнинг қотишмалари ҳақида илмий маълумотлар берилган. Мазкур асар қатор хорижий тилларга таржима қилинган бўлса-да, шу вақтгача ўзбек тилига ҳали ўгирилмаган эди.

Тадбирда мазкур асарнинг электрон нашри ҳам иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

«Қонунчилигимиз «бардак» аҳволга келиб қолган» ─ Танзила Норбоева

Ватанни ватандан йироқдагилардан сўра!

Адабий тилни асраш учун унга қўриқчилар керак

expo
Боглиш маколалар