Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.
06-03-2018 10:15 0 807 Рейтинг1 Чоп этиш

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан:
Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги;
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти негизида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ташкил этилди.
Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ходимлари ҳамда бошқа шахсларни тақдирлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ва спорт ходими” фахрий унвони таъсис этилмоқда.
Фармон билан оммавий спортни ривожлантириш ва истеъдодли ёшларни саралаш (селекция) соҳасида таълим муассасаларининг устувор йўналишлари этиб белгилаб берилди.
Фармонда Вазирликнинг олимпия спорт турларини ривожлантиришга масъул бўлинмалари раҳбарлигига номзодлар Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси билан мажбурий равишда келишилиши қайд этилмоқда
Эндиликда жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, шунингдек, таълим муассасалари ва спорт ташкилотларида меҳнат қилаётган спорт фахрийларига фаолиятнинг бошқа хақ тўланадиган турлари билан шуғулланмаслик шарти билан пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.

Давлат таълим муассасалари жисмоний тарбия ўқитувчиси (инструктори) лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод этиш Вазирлик билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиқлари томонидан амалга оширилиши белгилаб берилди.
huquqiy axborot ҳизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар