Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Самарқандда Қуръон мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди
21-02-2018 10:24 0 688 Рейтинг1 Чоп этиш

Самарқандда Қуръон мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Самарқандда Қуръон мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Самарқанддаги Хўжа Исоқи Вали жоме масжидида Қуръон мусобақасининг иккинчи – вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда мусобақа биринчи босқичининг 25 нафар ғолиби иштирок этди. Улардан 16 нафари эркаклар ва 9 нафари хотин-қизлардир.

Мусобақа аввалида сўзга чиққан вилоят бош имом хатиби Зайниддин Эшонқулов мамлакатимизда виждон эркинлиги ва диний бағрикенглик тамойилларига катта эътибор қаратилаётганлигини ҳақида сўз юритди. Бунинг исботи сифатида мамлакат бўйлаб ўтказилаётган уч босқичдан иборат Қуръон мусобақасини мисол қилиб келтирди.
Самарқандда Қуръон мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Мусобақанинг биринчи босқичи Пайариқ, Пастдарғом, Ургут ва Самарқанд туманларида бўлиб ўтди. Вилоятнинг туман ва шаҳарлари тўрт ҳудудга бўлиниб, улардан келган қори ва қориялар икки йўналиш – ҳифз ва тиловат йўналишлари бўйича ўзаро баҳслашдилар. Биринчи босқич ғолиблари мусобақанинг вилоят босқичига қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Қуръон мусобақасини самарқандликлар катта қизиқиш ва эътибор билан кузатдилар. Хўжа Исоқи Вали жоме масжидида эрталабдан одамлар билан лиқ тўлди. Кузатувчи ҳакамлар ҳайъати ва баҳолаш ҳакамлар ҳайъати аъзолари ўз жойларини эгаллагач, мусобақа бошланди.
Самарқандда Қуръон мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Мусобақа якунига кўра унда қуйидаги қори ва қориялар ғолиб деб топилдилар.

Ҳифз йўналиши бўйича 18-25 ёшлилар ўртасида биринчи ўринни Ғайбуллаев Абдужаббор, иккинчи ўринни Темиров Ҳамзахон ва учинчи ўринни Хушвақтов Аҳмаджон қўлга киритди. Ана шу йўналиш бўйича 26-40 ёшлилар ўртасида Ҳошимхонов Авазхонга биринчи ўрин, Ғаниев Муҳаммаджонга иккинчи ва Турсунов Асқарга учинчи ўрин насиб этди.
Самарқандда Қуръон мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Тиловат йўналиши бўйича эса натижалар қуйидагича бўлди. 18-25 ёшлилар ўртасида Бобохонов Бобохон биринчи, Очилов Меҳрожиддин иккинчи ва Қувондиқов Исмоил учинчи ўринни эгаллади. 26-40 ёшлилар ўртасида эса биринчи ўрин Ҳамдамов Фирдавсга, иккинчи ўрин Файзиев Ғолибга ва учинчи ўрин Баҳодиров Дониёрга насиб этди.
Самарқандда Қуръон мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Хотин-қизлар ўртасида ўтказилган Қуръон мусобақасида ҳифз йўналиши бўйича 26-40 ёшлилар ўртасида Зоирова Нафиса биринчи ўринни қўлга киритди. Тиловат йўналиши бўйича 18-25 ёшлилар ўртасида Нуриддинова Заҳрохон, 26-40 ёшлилар ўртасида Имомова Моҳигул ғолиб бўлишди.

Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар тақдим этилди.
Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ
Муаллиф туширган суратлар
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*