Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ислом Каримовга бағишланган маркалар тўплами чиқарилди
07-02-2018 17:16 0 502 Рейтинг1 Чоп этиш

Ислом Каримовга бағишланган маркалар тўплами чиқарилди

Ислом Каримовга бағишланган маркалар тўплами чиқарилди

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 80 йиллик таваллуд айёми муносабати билан “Ўзбекистон почтаси” АЖ Биринчи Президентнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган махсус почта маркалари тўпламига эга кляссер (маркалар учун мўлжалланган альбом) чиқарди. Маркалар 2018 йил 30 январда муомалага киритилган деб хабар берди zamin.uz
Тўпламни яратиш устида “Ўзбекистон маркаси” мутахассислари 30 та турли вазирлик ва идоралар ходимлари билан бирга ишлашди. Ижодий гуруҳ лойиҳа учун мамлакат тарихининг муҳим онларини очиб берувчи фотосуратларни танлаб олди.

Ислом Каримовга бағишланган маркалар тўплами чиқарилди

Ислом Каримовга бағишланган маркалар тўплами чиқарилди

“Ўзбекистон почтаси” матбуот хизматида маълум қилинишича, архив суратларни тўплашда Биринчи Президентнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова катта ёрдам кўрсатди. Шунингдек, фотографлар Ф.Қурбонбоев ва Р.Шарипов ҳам ўзлари олган суратларни тақдим қилишган.

Кляссер 14 маркадан иборат кичик саҳифа ва 64 та почта маркасидан иборат 32 та марка занжиридан иборат. Кичик саҳифа ўртасида Ислом Каримовнинг Самарқандда “Шарқ тароналари” фестивали очилиши вақтидаги сурати жойлаштирилган. Марка занжирлари эса Ислом Каримовга “Оқ сарой” ҳудудида ўрнатилган ҳайкал тасвирланган ягона оралиқ купонга эга.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Эртага Москвадан Тошкентга навбатдаги чартер рейси амалга оширилади

1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни тарихи ҳақида қисқача маълумот

Шакар нима сабабдан хавфли?

expo
Боглиш маколалар