Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистонда ўлчам бирликлари тартибга солинади
22-01-2018 13:47 0 578 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистонда ўлчам бирликлари тартибга солинади

Ўзбекистонда ўлчам бирликлари тартибга солинади


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ўлчам бирликларини қўллаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат "Метрология тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишни давом эттириш мақсадида қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Мазкур ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасида Халқаро ўлчамлар тизимининг ўлчам бирликларини белгиланган тартибда қўллашга йўл қўйилади.

Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Халқаро ўлчамлар тизимига киритилмаган ўлчамларни қўллашга йўл қўйилиши мумкин. Ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш чоғида контракт шартларига мувофиқ ўлчамларнинг бошқа бирликларини ҳам ишлатишга рухсат берилди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда, илмий-техник ва бошқа нашрларда, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида эълон қилишда, ўқув, ўқув-методик ва турли маълумотлар берадиган ёрдамчи адабиётларда ушбу қарор билан тасдиқланган ўлчам бирликлари, уларнинг номи ва белгиланиши қўлланилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида қўллашга рухсат берилган Халқаро ўлчамлар тизимига киритилмаган ўлчам бирликлари фақат ўлчамнинг сон қийматини Халқаро ўлчамлар тизимининг ўлчам бирликларида ифодалаш имкони бўлмаган ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда қўлланади.

Унга кўра, ясси бурчак ўлчам бирлигининг «градус», «минут», «секунд» белгилари сатр устида ёзилади. Сиғим ҳажмининг бирлиги «литр»ни Л белгиси билан ифодалаш йўлга қўйилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*