Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди
19-01-2018 13:06 0 504 Рейтинг1 Чоп этиш

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.

Сурхондарё вилояти 1941 йил 6 мартда ташкил топган. Аҳолиси сони 2 миллион 500 минг. Умумий ер майдони 20,1 минг квадрат километр. Вилоятда 280,8 минг гектар экин майдони мавжуд деб хабар берди Xs.uz
Шундан суғориладиган ерлар – 240,9 минг гектар. Вилоят маркази – Термиз шаҳри. Вилоятдаги 13 та туманнинг ҳар бири ўзига хос салоҳиятга эга. 24 йирик саноат корхонаси, 60 қўшма корхона, 11 мингдан зиёд кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда.

Президентимиз 2017 йил 10-11 февраль кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида кўплаб истиқболли лойиҳалар билан танишган ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан зарур топшириқлар берган эди.

Ўтган бир йилга яқин вақт мобайнида вилоятда қатор саноат лойиҳалари ишга туширилди, аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилди. Асосийси, кўплаб янги иш ўринлари яратилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*