Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Депутатликка номзодларимиз тиниб-тинчимаяпти
22-12-2017 17:04 0 824 Рейтинг2 Чоп этиш

Депутатликка номзодларимиз тиниб-тинчимаяпти

Депутатликка номзодларимиз тиниб-тинчимаяпти


Сўз – мўъжиза. Биргина сўз инсонга қувонч бағишлайди, бир сўз дилни хуфтон қилади. Жамиятга тўғри, ҳаққоний сўзни айта олиш ҳар бир қалам аҳлининг, биз журналистларнинг ҳам асосий бурчимиздир.
Президентимиз 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган Мурожаатномасида оммавий ахборот воситалари соҳасини янада ривожлантиришга оид тавсия ва таклифларини билдириб ўтди. Соҳага юқори малакали кадрлар зарурлигини алоҳида таъкидлади.
Мана бугун ҳам муҳтарам Президентимиз ўз йиғилишларида Иновацион ғоялар билан чиққан ёшларимизга катта имкониятлар берилишини таъкидлаб ўтдилар.

Бу биз ёшлар учун қувончли ходиса десам адашмаган бўлар эдим. Икки кундан ҳалқ депутатларимизнинг сайлови бўлиб ўтади. Энг қувонарлиси депутатларимиз орасида ёш депутатларнинг ҳам номзодликка қўйилганлиги.
Сизларга бугун таништириб ўтмоқчи бўлган ёш депутатликка номзоди қўйилган юрагида ўти бор қизимиз Бону Азизова У Тошкент Архитектура институти 2-курс магистранти . Унинг тарихига назар соладиган бўлсак, бу тиниб-тинчимас қиз хорижий давлатлар билан ҳам яхшигина ўз ғоялари билан чиққан ва юртимизни кўкларга кўтарган десам муболаға бўлмайди.

Депутатликка номзодларимиз тиниб-тинчимаяпти

Бону Азизованинг таъкидлашича, жорий йилнинг 2-10 ноябрь кунларида Туркия давлатининг Истанбул ва Анкара шаҳарларида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ва унга аъзо давлатлар, шунингдек, Туркиянинг оила ва ижтимоий сиёсат вазирлиги ҳамкорликда “Келажак учун бирлашма” ёш аёллар учун лидерлик ва тадбиркорлик дастури ўтказилибди.
“Келажак учун бирлашма” ёш аёллар учун лидерлик ва тадбиркорлик дастурини ўтказишдан мақсад мусулмон давлатлари ўртасида аёлларнинг ижтимоий салоҳиятини, сиёсий фаоллигини ошириш, раҳбар аёл ҳодимларни тайёрлаш ва улар ўртасида ҳалқаро дипломатик бирлашувни шакллантиришдан иборат.

Дастур Туркиянинг оила ва ижтимоий сиёсат вазири Фатма Бейтул Саян Кая ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Аёллар Маслаҳат бўлими раҳбари Др. Эсра Албайрак хонимлар бошчилигида ташкиллаштирилган. Мазкур дастурда 50 та ИҲТга аъзо давлатларнинг 55 нафар вакили иштирок этди.

Ўн кун муддатга мўлжалланган дастурнинг очилиш маросими 1 ноябрь куни Фатма Бейтул Саян Кая ва Др. Эсра Албайрак хонимларнинг нутқи билан очилди,- дея таъкидлади ўз сўзида

Шунингдек, дастурда Туркиянинг Энергия ва табиий ресурслар вазири, жаноб Берат Албайрак, Туркия давлати президентининг бош маслаҳатчиси Проф. Др. Гулнур Айбет хоним, Британиия парламенти аъзоси, баронесса Сайида Вориси хоним, Туркиянинг Малайзиядаги элчиси Др. Мерве Кавакчи хоним, Брюссель парламенти аъзоси Маҳинур Ўздемир хоним ва яна кўплаб нуфузли шахслар нутқ сўзлашди.
Дастур доирасида турли хил мавзулардаги, жумладан, сиёсат, медиа, дин, социология ва аёллар саводхонлиги масалаларини қамраб олган маъруза, нутқ ва семинар-тренинглар бўлиб ўтди.

Тадбирнинг тақдирлаш маросими ва якуний қисми Туркия давлати президентининг Ақсарай қароргоҳида бўлиб ўтди. Унда президент Режеп Таййиб Эрдоған нутқ сўзлади. Туркия давлатининг биринчи хоними Эмине Эрдоған томонидан дастур иштирокчилари сертификат билан тақдирланишди.

Дастурнинг илк куни очилиш маросими бўлиб ўтди, унда Туркиянинг Оила ва ижтимоий сиёсат масалалари бўйича вазири Фатма Бейтул Саян Кая ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Аёллар масалалари бўйича бўлим бошлиғи Др. Эсра Албайрак хонимлар нутқ сўзлашди. Ҳар иккаласининг ҳам нутқида ўзбек мутафаккирлари, жумладан Ал-Хоразмий, Ал-Беруний ва Ал-Форобийлар эслаб ўтилди. Шунингдек, Буюк Ипак йўлининг марказий ва муҳим шаҳарларидан бири сифатида Самарқанд шаҳри ҳам ёд этилди. Умуман, турк ҳалқининг ўзбек ҳалқига нисбатан ҳурмат билдириши, меҳмондўстлик қилиши ва уларнинг илиқ муомалаларидан мамнун бўлдим. Айниқса, дастур якунида Анкара шаҳридаги
Депутатликка номзодларимиз тиниб-тинчимаяпти

Оқсаройда Туркиянинг биринчи хонимидан сертификат қабул қилиб олар эканмиз, Эмине Эрдўған хоним бошқа давлат вакилларига нисбатан мен билан узоқроқ ва илиқроқ суҳбатлашганини пайқадим. Менинг Ўзбекистон вакиласи эканлигимни эшитишлари биланоқ, юзига табассум кўтарилди ва: “Сиз жуда ажойиб давлатдан ташриф буюрибсиз”,- деб гап бошлади. Дебат ва семинар-тренинглар жараёнида, мен кўп бора Ватанимиз ва ундаги аёллар учун турли йўналишларда, жумладан ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий соҳаларда яратилган шарт-шароит ва имкониятларнинг нақадар юксак эканлигини, ҳамда жорий этилаётган қонунларнинг қай даражада аҳамиятга эга эканлигига яна бир карра амин бўлдим.
Мен улардан, Малайзиянинг Ҳалқаро Ислом Университети ректори Профессор, фан доктори Залиха Камаруддининг: “Мақсадга эришиш учун эрта-ю кеч тиним билмай ўқиш керак. Ҳар куни ухлашга ётишдан олдин мусиқа тинглаш эмас, балки бир вароқ бўлсада китоб мутолаа қилиш керак,”-дея берган ўгитларини жон қулоғим билан тингладим. Чунки, бу менга Ватанимизни ва устозларимизни ёдга солди.
Астроном олим Ҳусейин Шеннинг маърузаси менга катта куч ва ғурур туйғусини берди. Сабаби, бутун маъруза давомида фалакиёт, ҳандаса, фалсафа ва қатор илмларнинг асосчилари Ўрта Осиёлик олимлар Ал-Фаробий, Ал-Беруний ва Ал-Хоразмий каби бир қатор қомусий олимлар эканлиги тўғрисида жуда кўп бора эслаб ўтилди. Маъруза якунида савол-жавоб қисмига ўтилганда эса, менинг Ўзбекистондан эканлигимни эшитиб: “Ҳа, сиз Ал-Берунийнинг юртиданмисиз?!”,-деб яна ҳам эътибор билан мени тингладилар. Ўша кунги маърузадан сўнг, кўксим ғурурга тўлиб, аждодларимизга муносиб бўлишимиз шарт, ва бунинг учун ҳали кўп тер тўкишимиз керак деган хулосага келдим.
Дастур Туркия Давлатининг Истанбул ва Анкара шаҳарларида бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросимидан ташқари асосий қисми Истанбул шаҳрида бўлиб ўтганлиги боис, биз кўпроқ Истанбул билан танишдик.
Меъмор сифатида Туркиянинг Усмонли турклар архитектураси менда катта тааъссурот қолдирди. Унинг ўзига хослиги шундаки, ғарб ва шарқ архитектураси, таъбир жоиз бўлса, ислом архитектураси ва готик услубнинг уйғунлашуви мавжуд. Ҳар бир меъморий обидада кўп асрлик тарих кечинмалари ва сирлари яширин.

Лобар Мирзо
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Эртага Москвадан Тошкентга навбатдаги чартер рейси амалга оширилади

1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни тарихи ҳақида қисқача маълумот

Шакар нима сабабдан хавфли?

expo
Боглиш маколалар