Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Даврдаги инсон ва инсондаги давр портрети” ҳақидаги китоб
18-12-2017 11:41 0 1068 Рейтинг1 Чоп этиш

“Даврдаги инсон ва инсондаги давр портрети” ҳақидаги китоб

Китоб жавонингизга
“Даврдаги инсон ва инсондаги давр портрети” ҳақидаги китоб

Шароф Рашидович Рашидовнинг 100 йиллиги...
Бизнинг оиламиз, қариндош-уруғлар ва яқинларимиз
Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович
Мирзиёевдан чин дилдан миннатдормиз. Зеро,
фақат шу кишининг қарорига мувофиқ, ушбу
муборак санани нишонлаш мумкин бўлди.

Г.Ш. Рашидова, Д.А. Комилов –
“Даврдаги инсон ва инсондаги
давр портрети” китобининг
муаллифлари


Ўзбек халқининг асл фарзанди – атоқли давлат ва жамоат арбоби, таниқли ёзувчи ва шоир Шароф Рашидович Рашидовнинг 100 йиллиги муносабати билан оммавий ахборот воситаларида кўплаб ашёлар чоп этилди, радио ва телеэшиттиришлар бўлди, телефильмлар яратилди.

Шу билан бирга, Ш.Рашидовга бағишланиб филология фанлари доктори, профессор А. Рашидов, тарих фанлари доктори С.Ризаев, сиёсатшунослик фанлари доктори Т.Алимардонов, тарихчи Ш. Эргашев китоблари чоп этилди. Мана энди – жорий йил 15 декабрь куни Шароф Рашидов ҳақида ёзилган, яна бир “Даврдаги инсон ва инсондаги давр портрети” (Г.Ш. Рашидова, Д.А. Камилов. Шараф Рашидов: Портрет человека в эпохе и эпохи – в человеке. “TASVIR”. Ташкент. 2017) деб аталган китоб қўлимга тегди. Бу китоб шу мавзуда ёзилган бошқа китоблардан мутлақо фарқ қилади. Зеро, у Шароф Рашидовнинг зурриёдлари: қизлари – геология-минералогия фанлари номзоди Гулнора Шарофовна ва набиралари – иқтисодиёт фанлари доктори Дониёр Абдулазизович Комилов томонидан ёзилган.

Шу куни мен Шароф Рашидовнинг 100 йиллигига бағишланиб, Тошкентдаги “Фотосуратлар уйи”да намойиш этилаётган фотокўргазмага борган эдим. Шу пайт Шароф Рашидовнинг қизлари – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг полимерлар институти директори, академик Сайёра Шарофовна бир гуруҳ академия ходимларига оталарининг ҳаёти ва олижаноб меҳнат фаолияти ҳақида тўлқинланиб гапираётган эдилар. Мен бир пайт Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Ташкилий бўлимининг мудири бўлиб ишлаган пайтда Сайёра опа бизнинг партиядан Олий Мажлис депутати, фракциямиз аъзоси бўлганлар, ҳамкорликда ишлар эдик. Шунинг учун мен ҳам Шароф Рашидович тўғрисида ёзган баъзи ашёларим асосида опанинг айтганларига бироз қўшимча қилдим. Бундан опа ниҳоятда мамнун бўлдилар.

Шу кун қўлимга теккан китобни варақлаганда, у ниҳоятда астойидиллик билан, Шароф Рашидовичдек инсонга нисбатан фақат атоқли давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи ва шоир деб қарамасдан, балки у кишининг оталик ва боболик меҳрларидан баҳраманд бўлган инсонлар сифатида, у кишининг Ҳазрати инсон сифатидаги ноёб ҳислатларини кўрсатишга уриниб ёзилганлигига амин бўлдим ва муаллифлар бу мураккаб ишни маҳорат билан амалга оширганликларини кўрдим.

Китобда даврнинг Ш.Р.Рашидов фаолиятида акс этиши ва у кишининг ўша замон ўзгаришларидаги роли очиб берилган. Китобда Шароф Рашидовичнинг шахси инсон ва доно сиёсатчи сифатида намоён бўлади. У кишининг фаолият кўрсатган даврга ҳар томонлама характеристика-тасниф берилган.
Носир Тоиров,
сиёсатшунос
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*