Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Нина Линде: Ўзбекистон асрлар давомида исломнинг маркази бўлиб келган
09-10-2017 10:40 0 393 Рейтинг0 Чоп этиш

Нина Линде: Ўзбекистон асрлар давомида исломнинг маркази бўлиб келган

Нина Линде: Ўзбекистон асрлар давомида исломнинг маркази бўлиб келган

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқига бағишланган анжуман бўлиб ўтди деб хабар қилмоқда fargonaziyo.uz нашри.

Анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ўз нутқида қуйидагиларни маълум қилди:

– Муҳтарам Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқини кенг жамоатчилик қизғин муҳокама қилмоқда. Ушбу маърузада дунёнинг ўткир муаммолари бўлган глобал масалаларга эътибор қаратилди. Муаммолар ечими юзасидан билдирилган аниқ, ҳаётий таклифларни сессия иштирокчилари якдиллик билан қўллаб-қувватлади.

Латвия Фанлар академияси Иқтисодиёт илмий-тадқиқот институти директори Нина Линде хоним шундай деган:

“Ўзбекистон етакчисининг мазкур нутқини катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Ўзбекистон неча-неча асрлар давомида анъанавий, инсонпарвар ҳамда бағрикенг исломнинг маркази бўлиб келган. Шу боис Шавкат Мирзиёевнинг ислом динининг асл қадриятлари халқаро ҳамжамият томонидан теран англаниши муҳимлиги ҳақидаги таклифлари мутлақо мантиқлидир.

Бу ислом динига нисбатан сабрли ва ҳурматда бўлиш, Европа жамоатчилигини бир қолипдаги қарашлардан халос этишга кўмаклашиш имконини берган бўлур эди”.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*