Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги мактаб-интернат очилди
03-10-2017 11:42 0 421 Рейтинг1 Чоп этиш

Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги мактаб-интернат очилди

Жиззахда Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги мактаб-интернат очилди

Жиззах вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли мазкур мактаб-инернатда кучли билим ва салоҳиятли қўитувчилар фаолият кўрсатишмоқда.

Жиззахда янги мактаб-интернат очилди, деб ёзмоқда sputniknews-uz.com нашри Жиззах шаҳар ҳокимлиги матбуот-хизмати хабарга таяниб.
"Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Жиззах шаҳрида она тили ва адабиёти фанларини чуқурлаштирилиб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат илк ўқувчиларни ўз бағрига олди", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 23 июндаги 418-сонли қарори асосида бунёд этилган янги билим даргоҳи Ҳамид Олимжон ва Зулфия номи билан юритилиб, унга тест синовлари асосида 120 нафар иқтидорли бола 5, 6, 7, 8-синфларга ўқишга қабул қилинди.

"Агроквант" қурилиш ташкилоти бунёдкорларидан ажойиб совға олдик, — деди мактаб-интернат директори Сардор Расулов. — 4 қаватли замонавий билим кошонаси касб байрамимиз арафасида фойдаланишга топширилди. Бу ерда шинам синфхоналардан ташқари 100 ўринли ётоқхона, 75 ўринли ошхона, фаоллар зали мавжуд. Ўқувчилар дарсдан бўш вақтларида спортнинг футбол, баскетбол, волейбол турлари билан шугъулланиш имкониятига эгалар".
Жиззах вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли мазкур мактаб-инернатда кучли билим ва салоҳиятли қўитувчилар фаолият кўрсатишмоқда.

Улар сафида Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреати Маъмура Ёқубова, Эркин Очилов, Севара Раҳматуллаева, Гулёра Маҳмудова цингари ўз касбининг фидойилари бор.

Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

1XBET компанияси USENET 2019 конференциясида Қозоғистонда букмекерлик бизнеси тажрибаси ва ўзига хосликларини гапириб берди

Қарор ва ижро: “Ҳар бир оила - тадбиркор”

Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган алломалардан бири

Хориждаги ватандошларимизни ҳайратига солган “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди, АҚШдаги ифторлик - тарғибот тадбирлари ҳақида

expo
Боглиш маколалар