Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Андижонга саёҳат ёхуд юринг, “GM O`zbekiston”ни кўрамиз
12-07-2017 13:13 0 813 Рейтинг1 Чоп этиш

Андижонга саёҳат ёхуд юринг, “GM O`zbekiston”ни кўрамиз

Андижонга саёҳат ёхуд  юринг,  “GM O`zbekiston”ни кўрамиз

МЕДИА-ТУР

Яқинда Андижондаги “GM O`zbekiston” АЖ корхонасига журналистлар, блоггерлар ва ижтимоий тармоқлардаги машҳур гуруҳлар вакиллари учун медиа-тур уюштирилди. Ўрта Осиёда ягона бўлган Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов номидаги Асака автомобиль заводидаги ишлаб чиқариш жараёнларини таништиришда меҳмонларга “GM O`zbekiston” корхонаси бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов шахсан ҳамроҳлик қилиб, журналистларнинг қизиқтирган барча саволларига жавоб берди.

Ўзбекистон автомобиллари кучли 30 таликда

Бу ерда ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг сифати борасидаги эътирозларга жавобан Рустам Ражабов турли миш-мишларга ишонмасликка чақирди. GM корхонасининг дунё бўйлаб 140 га яқин заводлари борлигини, Ўзбекистон сифат бўйича кучли 30 таликдан жой олганини алоҳида таъкидлади. Ҳар 6 ойда Америка қўшма штатларидан мутахассислар келиб, бу ердаги ишлар билан шахсан танишиб, назорат қилишини айтиб ўтди. Шунингдек, автомобилларнинг нархи ошиши билан боғлиқ саволга шундай деди: “Бу ҳолат қайта кўриб чиқилади ва нархлар Россия бозоридаги нархлар билан деярли бир хил бўлади. Валюта бозорининг либераллаштирилиши биз учун ҳам манфаатли. Бу орқали ишимиз енгиллашган, турли гап-сўзларнинг олди олинган бўлар эди”.
Андижонга саёҳат ёхуд  юринг,  “GM O`zbekiston”ни кўрамиз

Янги Сhevrolet tracker ишлаб чиқарилади
“GM O`zbekiston” АЖ корхонаси жамоаси айни дамда яна бир янги модель ишлаб чиқариш ҳақида бош қотиряпти. Chevrolet Tracker дея номланувчи, кўринишидан Captiva ва Lacetti крассоверларини эслатадиган мазкур автомобилни айни пайтда барча кўрсаткичлари ҳамда лойиҳанинг келгуси истиқболи, яъни уни экспорт қилиш мумкин бўлган яқин Осиё ва Россия мамлакатлари бозорлари ўрганилмоқда.
Ўзбек автоишлаб чиқарувчилар ўтган йилдаёқ Chevrolet Tracker автомобилини энг мураккаб синовлардан ўтказган эди. Яъни у ҳар қандай иқлим шароитларидаги майдонларни, минглаб километр саҳро ҳудудини ва тоғли жойларни, Орол соҳилидан то заводгача бўлган масофани босиб ўтди.
— Бундай синовлар биз учун одатий ҳол, яъни бирон бир моделни яратишдан олдин биз уларни Ўзбекистон шароитига — иқлим, йўл, ҳаво ва бошқа кўрсаткичларига қанчалик мос келишини аниқлаймиз, шу мақсадда уларни махсус синовлардан ўтказамиз, — дейди корхона бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов. — Chevrolet Tracker бу синовлардан муваффақиятли ўтди, ҳозир фуқароларимизнинг бу автомобилга қизиқиши ва эҳтиёжини ўрганмоқдамиз.
Яқин вақтларда Асакада Chevrolet Trackerни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу узоқ ва мураккаб технологик жараён бўлгани боис ҳар томонлама пухта иш олиб бориш керак.
Андижонга саёҳат ёхуд  юринг,  “GM O`zbekiston”ни кўрамиз
Андижонга саёҳат ёхуд  юринг,  “GM O`zbekiston”ни кўрамиз

Онлайн-сотув тизими жуда қулай
Шу йилнинг октябрь ойида UzAvtoFriend сотувдан кейинги хизмат — Ягона порталини йўлга қўямиз, — деди “GM O`zbekiston” акциядорлик жамиятининг режалаштириш ва мувофиқлаштириш дирекцияси раҳбари Алишер Комилов. — Портал корхона, дилер ва мижозлар учун ягона информацион майдон бўлиб хизмат қилади. Порталда автомобиллар билан боғлиқ ягона маълумотлар базаси, жумладан, сотувга қўйилган, ишлаб чиқариш арафасидаги ҳамда шартнома тузилган автолар ўрин олади. Бундан ташқари, онлайн-режим мониторингида фуқаролар саволларга жавоб олишлари мумкин бўлади.

Мазкур мониторинг узлуксиз ҳар куни 24 соат мобайнида ишлаб туради. Фойдаланувчилар маслаҳат сўраб, ариза ташлашлари, шартнома тузишлари, тест-драйв ва техник хизматдан фойдаланишлари мумкин.
Алишер Комиловнинг айтишича, мижозлар портал ёрдамида дилерларсиз шартнома тузишлари мумкин бўлади. Ички бозорда автомобилнинг таннарх, компания маржаси, акциз солиғи, дилернинг маржасидан келиб чиқади.
Андижонга саёҳат ёхуд  юринг,  “GM O`zbekiston”ни кўрамиз
Андижонга саёҳат ёхуд  юринг,  “GM O`zbekiston”ни кўрамиз

Автокредит дастури йўлга қўйилади
Корхона “Асака" акционерлик тижорат банки билан ҳамкорликда янги автокредит дастурини йўлга қўйиш арафасида. Маҳаллий автомобилларга кредит бериш дастури яқин кунларда ишга тушади. Тўлов муддати бу банклар билан келишувга боғлиқ, ҳозирда бунинг устида иш олиб бориляпти.

“Ўтган ойдан ишга тушган кредитлаштириш тизими асосида банклар 5 йилгача кредит беришни бошлади”, — дейди Рустам Ражабов.
Шунингдек, шу йил 1 июнь ойидан компания янги сотув тизимига бутунлай ўтди. Унинг ёрдамида нафақат, автокредитлаш билан боғлиқ, балки, пластик карта орқали тўловни амалга ошириш масалаларини ташкиллаштириш ҳам кўриб чиқилди. Эндиликда автосалонларга ташриф буюрган кишига тўлов шартлари баён этилган шартнома берилади. Улар истаган йўл билан тўловни амалга оширишлари мумкин. Иш ҳақи, депозит ҳисоб рақами, ссуда ҳисоб рақами, кредит ҳисоб рақами ва бошқалар орқали ҳам тўловларни қоплаш имкони бор.
Мижозларга Сhevrolet бренди маъқул

Янги бренд остида автомобиль чиққан пайтда авто ишлаб чиқарувчилари одатдагидек ички бозорни, мижозларни бунга муносабатини кузатадилар. Ҳатто маҳаллий бозорлардаги Chevroletни Ravon брендига ўтказиш фикри ҳам ўйлаб кўрилди ва қайси брендда қолишни аниқлаш мақсадида шу бренддаги автоларни маълум миқдори ички бозорга “ташланди”. Натижада ички бозорда Chevrolet бренди маъқул топилди.
Андижонга саёҳат ёхуд  юринг,  “GM O`zbekiston”ни кўрамиз
Андижонга саёҳат ёхуд  юринг,  “GM O`zbekiston”ни кўрамиз

Автомобиллар нархи назоратда
“Тўғри, ҳозирда автомобиллар нархи кундан-кунга ошиб бораётган расмий доллар курсига боғлиқ. Биз ҳам расмий курсни бозорникига тенглашиб қолгандан кейинги ҳолатни ўйлаб турибмиз. Нархни давлат курсига атай боғламадик. Бизнинг мақсадимиз — ўзимизнинг маҳсулотларимизни ривожлантириш, янги моделларни ишлаб чиқиб халқимизга етказишдир. Нархларда ҳам чегара, меъёр бор, албатта. Таҳлилчилар буни устида ишлашяпти. Captiva 500 миллион сўмда сотилиши мумкин эмас, ахир. Бу нархга бозордан яхши Toyota Prado харид қилиш мумкин-ку. Айни пайтда кузатув ишларини олиб боряпмиз, ҳамма нарсада ақл билан иш тутишимиз лозим, бошимиздан баландга сакрай олмаймиз, ахир”, — дейди Рустам Ражабов.
Андижонга саёҳат ёхуд  юринг,  “GM O`zbekiston”ни кўрамиз
Андижонга саёҳат ёхуд  юринг,  “GM O`zbekiston”ни кўрамиз

Машиналар жами неча хил рангда?
— Биз доим истеъмолчилар талабидан келиб чиқамиз. Истеъмолчиларимиз ҳамма рангни ҳам қабул қилавермайди. Бунинг биринчи омили — ҳароратимиз. Оқ ва қора рангдаги машинани қуёшга қўйиб кўринг-а... Бир соат ичида ҳаво ҳарорати 10 даражага ўзгаради. Иккинчи омил — бизда намлик паст, тез чанг бўлади. Қора машинада бу дарҳол сезилади. Шунингдек, бизда бир йилдан кейин янгисини олиш учун сотиш тенденцияси мавжуд. Бунда оқ машиналар тез сотилади. GM палитраси жами 11 рангдан иборат — оқ (ишлаб чиқариш ҳажми 62,3%), тўқ кулранг (11,9%), кумуш (садаф) (серебрянний) ранг (8,5%), қаймоқ ранг (7,5%), кул ранг (5,2%), қора (3%), оч яшил ранг (0,4%), кўк (0,4%), қизил (0,3%), тўқ қизил (0,3%) ва сариқ ранг (0,2%). Қизил, тўқ қизил ва сариқ рангни асосан Россия ва Қозоғистон давлатлари буюртма қилади, — дейди Рустам Ражабов.
Андижонга саёҳат ёхуд  юринг,  “GM O`zbekiston”ни кўрамиз
Андижонга саёҳат ёхуд  юринг,  “GM O`zbekiston”ни кўрамиз

Жиззахда янги завод қурилмоқда
Damas — бу биринчи тез ёрдамни кўрсата оладиган ҳамда беморларни шифохонага тезроқ етказа олиш имконига эга машинадир. Улардан 1996 йилда беморларни ташийдиган бошқа автомобиллар мавжуд бўлмаганлиги боис амбуланс сифатида фойдаланилган. Яқинда Жиззах шаҳрида Peugeot-Citroen янги заводини қурилиш ҳақида қарор қабул қилинди. Унга кўра, 2019 йилдан бошлаб бу ерда А ва В классдаги замонавий реанимобиль ва енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқарилади.
Андижонга саёҳат ёхуд  юринг,  “GM O`zbekiston”ни кўрамиз

Lacetti янги моделга алмашади
Машҳур Lacettiни “С” сегментли бошқа янги моделга алмаштириш лойиҳаси устида изланиш олиб борилаётир. Сабаби бу русум тахминан 3-4 йилдан кейин эскиради.
Lacetti ҳам Nexia русуми сингари 3-4 йилдан кейин эскириб қолади. Ҳозирда бу йўналишдаги бор имкониятларимизни ўрганяпмиз. Айни дамда бу янги модел ҳақида бирон жўяли фикр билдира олмайман. Лекин шуни айта оламанки, у энг замонавий, сифатли ва қулай авто бўлади, — дейди Рустам Ражабов.
“GM O`zbekiston” АЖ яқин тўрт йил ичида иккита янги моделдаги автомобилларни яратиш ҳаракатида. Ушбу кўрсаткичлар автомобилчилик саноатини 2021 йилгача ривожлантириш дастурининг бир қисмига киради. Улардан бири Chevrolet Tracker бўлиши эҳтимоли катта. Сабаби бу классдаги машиналарнинг дунё бўйлаб донғи кетган.
Андижонга саёҳат ёхуд  юринг,  “GM O`zbekiston”ни кўрамиз

Электромобиль машиналарга ҳали вақт бор
— Бундай автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари бизда йўқ, қолаверса, агар улар чет элдан олиб келинса, қимматга айланиб кетади. Истеъмолчиларнинг уларни сотиб олишга қурби етмаслигини ҳам инобатга олиб, электромобиль машиналарни ҳали бери ишлаб чиқариш режалаштирилмаган. Айтишларича, бунга ҳали 5-10 йил вақт керак бўлади. Биз ҳали бунга тайёр эмасмиз? — дейди Рустам Ражабов.
Андижонга саёҳат ёхуд  юринг,  “GM O`zbekiston”ни кўрамиз
Андижонга саёҳат ёхуд  юринг,  “GM O`zbekiston”ни кўрамиз

Ташриф таассуротлари...
Азим Тошкентдан водий бўйлаб сафарга отланган чоғимизда ҳар бир мухбир ёки журналистларда бир хил фикр пайдо бўлгани аниқ. Биринчидан, Ўрта Осиёда ягона бўлган Асака автомобиль заводидаги ишлаб чиқариш жараёнларини ўз кўзимиз билан кўриб танишиш, иккинчидан бўлса, корхонадаги муҳит, тартиб-интизом, кўп сонли ишчи-ходимларга яратиб берилган шарт-шароитлар ва, албатта, ташкилий масалалар бўйича ҳам ҳаммада илиқ таассурот қолдирди. Бу ишларни ташкил қилиш ҳамда доимий назорат қилиб борилишида корхона раҳбариятининг тўғри сиёсат олиб боришида деб билдик. Мухтасар қилиб айтганда, биз бундан жудаям хурсанд бўлдик.

Ирода АЗИМОВА тайёрлади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари учрашишди

Бухорода газ баллони портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Самарқандда халқ таълими тизимидаги ўзгаришларга муносабат муҳокама қилинди

Мажбурий меҳнатга жалб қилиш бўйича 110 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте Реклама на сайте