Главная > Маданият ва саънат > Алишер Навоийга Хитойда ҳам катта эҳтиром кўрсатилмоқда

Алишер Навоийга Хитойда ҳам катта эҳтиром кўрсатилмоқда



Алишер Навоийга Хитойда ҳам катта эҳтиром кўрсатилмоқда

Самарқанд шаҳрида Алишер Навоий таваллудига бағишланган қатор тадбирлар бўлиб ўтди. Уларда олимлар, шоиру ёзувчилар, талабаю ўқувчилар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Дастлаб сўз мулкининг султони, буюк мутафаккир номи билан аталадиган маданият ва истироҳат боғида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Уни Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Фармон Тошев очиб, Алишер Навоий даҳоси ҳақида, вилоят миқёсида шоир таваллуд топган кун муносабати билан ўтказилиши кўзда тутилаётган тадбирлар ҳақида сўз юритди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов буют Алишер Навоийнинг сиёсий арбоб сифатида тарихимизда тутган ўрнини қайд этди ҳамда ҳар йили шоир таваллуд топган кун вилоятда ўзгача шукуҳ билан нишонланишида катта маъно борлигини уқтириб, унинг Самарқандда яшаб, таҳсил олганлигини эслатиб ўтди.
Алишер Навоийга Хитойда ҳам катта эҳтиром кўрсатилмоқда

СамДУ доценти Эркин Мусурмонов илмий тадқиқод олиб бориш мақсадида Хитойда яшаб юрган вақтида ушбу мамлакатда Алишер Навоийга қанчалик эҳтиром кўрсатилишининг гувоҳи бўлганлигини таъкидлади. Хитойда “А.Навоий дўстлари жамияти” мавжуд бўлиб, Шанхай шаҳрида алломага бронзадан 3 метрлик улуғвор ҳайкал ўрнатилган экан. Камида 15 нафар хитойлик ижодкор ҳазратнинг асарларига тақлид ёзганлиги алоҳида қайд этилди.

“Алишер Навоий асарларида Чин номи 90 мартадан ортиқ жойда тилга олинган. Хитойлик олимлар, айниқса “Фарҳод ва Ширин” достонига катта қизиқиш ва ҳаяжон билан қарашади. Улар Фарҳоднинг Чин мулкидан эканлиги билан фахрланишади”, – деди Э.Мусурмонов.
Алишер Навоийга Хитойда ҳам катта эҳтиром кўрсатилмоқда

Вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг “Самарқанд сайқали” асари намойиш этилди. Вилоят маданият бошқармаси бошлиғи, театр бадиий раҳбари Баҳодир Шарофовнинг қайд этишича, саҳна асари бундан икки йил аввал Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги арафасида томошабинлар ҳукмига ҳавола этилган эди. Унда улуғ шоирнинг Самарқандда кечган йиллари ҳақида ҳикоя қилинади. Асарни режиссёр Жўрабек Рўзметов саҳналаштирган. Алишер Навоий ролини Фарид Расулов, Фазлулоҳ Абу Лайсий ролини Жўрабек Ёрқулов ижро этган.
Алишер Навоийга Хитойда ҳам катта эҳтиром кўрсатилмоқда

Улуғ мутафаккир туғилган кунига бағишланган тадбирлар доирасида Самарқанд вилоят ўлкашунослик музейида вилоят маданият бошқармаси қошида ташкил этилган “Мақом” ансамблининг концерти бўлиб ўтди.

Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ,
Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз
Муаллиф туширган суратлар


Вернуться назад