Главная > Маданият ва саънат > Шашмақом: Қадим тарихни яқин наволари

Шашмақом: Қадим тарихни яқин наволари



Шашмақом: Қадим тарихни яқин наволари

“OXUS”Ансамбли, июль ва август ойларида, жами 53 кун давомида Европанинг Эстония, Финландия, Польшава Швецария давлатларида бўлиб, бир қанча халқаро фестивалларда иштирок этиб, жами 40 га яқин концертлар бериши кўзда тутилган. Айни дамгача жамоанинг Эстония, Финландиява Польша давлатларидаги концертлари ўз ниҳоясига етган бўлиб, жамоа сафарини Швецария Фестивалларида давом эттиради.

Ижро дастурларидан Шашмақом, Фарғона-Тошкент мақом йўллари ва Катта ашула мероси билан биргаликда, Ўзбекистон анъанавий ва халқ мусиқа мероси, миллий чолғу ижрочилигига оид ранг баранг асарлар ўрин олган. Шунингек, ушбу ижодий сафарда Ўзбекистоннинг турли воҳаларига мансуб бой рақс анъаналари ҳам намойиш этиб борилмоқда.
Шашмақом: Қадим тарихни яқин наволари

Айтиб ўтиш жоизки, профессионал ва кўп қиррали ижодий жамоанинг хориж мамлакатларидаги сафари Ўзбекистон миллий ва анъанавий мусиқий мероси тарғиботи ва мамлакат рекламаси учун энг қулай воситадир. Аммо халқаро майдонда бу борада рақобат анча кучли ҳисобланади.
Шашмақом: Қадим тарихни яқин наволари

Ўзбекистон халқбахшиси Абдуназар Поёнов, “Ниҳол” давлат мукофоти совриндорлари Илёс Арабов ва Гулзода Худойназарова, “OXUS”Ансамбли, “МАНЗУР” ансамбли, Қорақалпоғистонлик Бақси ГулистонТемирхано ва ҳамда жиров Саламат Аяповлар, шунингдек “Мумтоз” рақс ансамбли иштирокида Франция, Малайзия, Хитой, Таиван, Латвия, Эстония, Финландия, Испания, Германия ва Белгия давлатларида Ўзбекистон анъанавий ва халқ мусиқа мероси намойишига асосланган дастурларини тақдим этиб келмоқда.
Ўтган 2016-2017-йилда хориж саҳналарида Ўзбекистон анъанавий ва халқ мусиқаси, миллий рақсларини тағиботи ўлароқ ҳар йили 30-35 дан ошиқ жами 70 га яқин концертлар билан чиқишлар қилди.
Шашмақом: Қадим тарихни яқин наволари

Шашмақом: Қадим тарихни яқин наволари


Вернуться назад