Главная > Маданият ва саънат > АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Юлдуз Усмонованинг мухлисими?

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Юлдуз Усмонованинг мухлисими?



АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Юлдуз Усмонованинг мухлисими?

Спратлен хоним эса Юлдуз Усмонованинг ўтган йилдаги концертига ҳам ташриф буюрган эди.

10 март куни Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Истиқлол” санъат саройида 15 кунлик концерт дастурига старт берилди. Хонанданинг “Сен ва мен учун” деб номланган янги концертида кўплаб таниқли шахслар қаторида АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен ҳам меҳмон бўлди деб ёзмоқда qalampir.uz

Памела Спратленнинг ўзбек санъатига нисбатан ҳурмати ўзгача, айниқса, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг.
Одатда АҚШ элчихонаси томонидан ташкил этиладиган қабул маросимларида Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Севара Назархон, Рашид Холиқов меҳмон бўлади. Усмонова элчихона томонидан ўтказилган маросимларда кўриниш бермаган.

Спратлен хоним эса Юлдуз Усмонованинг ўтган йилдаги концертига ҳам ташриф буюрган эди. Ўшанда элчи ўзбек тилида “Юлдуз Усмонова, сиз жуда зўрсиз” дея хонанданинг санъатини эътироф этган эди.

Эслатиб ўтамиз, Юлдуз Усмонованинг концерт дастури 24 мартга қадар давом этади.

Вернуться назад