Главная > Маданият ва саънат > Ўзбекистонлик пианиночи Қозоғистондаги халқаро танлов гран-присини қўлга киритди

Ўзбекистонлик пианиночи Қозоғистондаги халқаро танлов гран-присини қўлга киритди


Ўзбекистонлик пианиночи Жасмин Абдуназарова Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрида бўлиб ўтган халқаро танлов гран-присини қўлга киритди, деб ёзади UZ24. С.Рахманиновнинг 145 йиллигига бағишланган танловда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Грузия ва Россиядан 70 нафар истеъдодли пианиночилар қатнашди.

Ўзбекистонлик пианиночи Қозоғистондаги халқаро танлов гран-присини қўлга киритди

Танловнинг тантанали ёпилиш маросими 24 февраль куни бўлиб ўтди.

Халқаро танлов ғолиби номи билан бирга пран-прини Жасмин Абдуазаровадан ташқари, қозоғистонлик яна уч иштирокчи қўлга киритди.

Ҳакамлар ҳайъати ўзбекистонлик яна бир мусиқачи — Шоҳжаҳон Исроилжоновнинг истеъдодини алоҳида қайд этиб, уни ушбу халқаро танлов дипломи билан тақдирлади.
Вернуться назад