Главная > Маданият ва саънат > Севара Назархоннинг Ўзбекистондаги концерти куни маълум қилинди

Севара Назархоннинг Ўзбекистондаги концерти куни маълум қилинди



Севара Назархоннинг Ўзбекистондаги концерти куни маълум қилинди


Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон қизи Имон Анварни дунёга келтирганидан сўнг, Ўзбекистонга қайтди ва куни кеча ўзи туғилиб ўсган Фарғона вилоятида ўтказилган “Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” маънавият тарғибот тадбирларининг гала концертида иштирок этди.

Севара Назархоннинг Ўзбекистондаги концерти куни маълум қилинди


Албатта, хонанданинг Ўзбекистондаги концерт дастурларини соғинган, унинг жонли ижродаги қўшиқларидан баҳраманд бўлиш истагида юрган мухлислар талайгина. Хабар қилинишча, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон 12 август куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги ресторанлардан бирида яккахон концерт дастурини тақдим этади.

Маълумотларга қараганда, концертга кириш чипталарининг баҳоси 100 минг сўмдан 500 минг сўмгача этиб белгиланган.
qalampir.uz

Вернуться назад