Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Аёл хоким бўлди. Тарихда "Қўрбоши аёллар"
20-02-2020 07:43 0 831 Рейтинг1 Чоп этиш

Аёл хоким бўлди. Тарихда "Қўрбоши аёллар"

Аёл хоким бўлди. Тарихда "Қўрбоши аёллар"

ФОТО: Таржимон.уз

Ўрта Осиё тарихида “Қўрбоши” (قورباشی) деган ҳарбий атама мавжуд бўлган. Қўрбоши дегани туркий тилдаги атама бўлиб, “Қўр” қўшин тўпламоқ деган ва бошқа маъноларни англатади деб ёзади Tarjimon.uz нашри.

Бошқа манбаларда ёзилишича “Қўр” бу қирқ сонидир ва “боши” бошқарувчиси яъни қирқ нафар инсонни бошқарувчиси дейилади. Шунингдек юзбоши ва мингбоши каби атамалар ҳам шу каби унвондир дейди манбаларда.

ЎзМЭда ҳам бу атамани уч хил талқин қилган.

Биринчиси, ўрта асрларда Ўрта Осиё хонликлари ва айрим Шарқ давлатларида дастлаб шаҳарни тунда қўриқловчи миршаб; сўнгра қурол-яроғ омбори (қўр) мутасаддиси ҳамда қурол-аслаҳа, турли яроқлар ва тўп ясаш корхоналари (қўрхона) бошлиғи. Қўқон хони Худоёрхон даврида Қўрбоши қўрхона, милтиқхона, тўпхоналарга бошчилик қилиб, у хом ашё топиб келишдан то тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва уларни хон қарорига биноан тарқатиш жараёнига бошчилик қилган;

Иккинчиси, Туркистон ўлкасида Октябрь тўнтаришигача бўлган даврда маҳаллий полиция бошлиғи. Масалан, Қўқон ва Марғилонда 1917 йилда шаҳар миршабларининг бошлиғи Қўрбоши деб аталган;

Учинчиси, Туркистонда совет режимига қарши қуролли ҳаракат ҳарбий раҳбарларининг унвони. Қўрбоши халқнинг турли табақалари орасидан чиққан обрўли шахс ҳисобланган. Қўрбошилар орасида ҳатто аёллар ҳам бўлган, дейилади. Ҳа, қўрбошилар қаторида аёллар ҳам ҳудди эркаклардак, балки эркаклардан ҳам кучли жасорат кўрсатгани ҳақида маълумотлар мавжуд.


Мисол тариқасида, карманалик Нодира қиз Иброҳимбекнинг қўшинида махсус аёллар гуруҳига бошчилик қилди ва Шарқий Бухорода қизил аскарларга қарши жанг қилди.

Олтиариқлик, Шакархон эса, Фарғона водийсида Қизил аскарларга қарши мардларча жанг қилиб, аёвсиз курашган керак бўлса сўнгги томчи қони қолгунича урушиб, Скобелев шаҳридаги ўз ўлимини кутиб ётган “эркак” асирларни озод қилгани ҳақида маълумотлар мавжуд.

Ўшлик Холхўжа Эшоннинг синглиси Ойшахон қўрбоши, бу аёлни ўша давр одамлари “Ойим қўрбоши” деб, номласа, Рус командирлари “Амазонка аёл” (Жангчи аёл) дейшарди. Ўшлик Ойимнинг чиндан ҳам жасоратли эканини босқинчилар ҳам билар эди. Ойим Ўзгандаги қамоқхонадан бир қанча маҳбусларни озод қилган.

Шунингдек Водийдаги бошқа жасоратлари бу ойимни тарихга муҳрлади. Бироқ бу Афсонавий жангчи аёлни Советлар турли туман бўхтонлар билан халқимизга ёмонотлиқ қилиб, гап сўзлар тарқатишган. Агар насиб қилса, биз бу аёлларимиз ҳақидаги маълумотларни манбалар асосида ўрганиб, пост қилиб қўямиз.

Биз узоқ ўтмишдаги Тўмарисларизни биламиз, яқин ўтмишдаги жасур, ўз эрлари ва ака-укалари, жигарлари оталари ёнида жанг қилган аёллар ҳақида билмасдан ўтмоқдамиз. Бу аёлларимиз халқимизни босқинчилардан ҳимоя қиламан деб, ўз жонларини тикиб жанг майдонига киришган. Халқимизда бундай жасур аёллар кўп бўлган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

6 апрелдан бошлаб юртимизда янги чекловлар ва қоидалар жорий этилмоқда

Энди айрим абирурентлар яна бир синовдан ўтади

“Тахиатош ИЭС” ишлаб чиқариш қувватлари оширилмоқда

Бугунги синовли дамларда ҳаммамиз бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз – давр талаби

expo
Боглиш маколалар