Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Нега бизда Бобурлар туғилмай қўйди?
15-02-2020 22:33 0 732 Рейтинг1 Чоп этиш

Нега бизда Бобурлар туғилмай қўйди?

Нега бизда Бобурлар туғилмай қўйди?

Бугун Абдумурод Тилавов домладан Бобур ҳақида қизиқ фактларни эшитдик деб ёзади Azon.uz нашри.

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 12 ёшида тахтни эгаллагани ва бор-йўғи 47 йил умри давомида ўзидан катта империя ва умрбоқий ном қолдирганини биламиз.

Темурий хонадони анъанасига кўра шаҳзодаларни бувилари тарбиялашган. Бобур ҳам она томондан бувиси Эсон Давлат бегим қўлида тарбия топади.

Тарихчилар Чингизий авлодига мансуб Юнусхоннинг суюкли рафиқаси Эсон Давлат бегимни Бибихонимдек заковатли ва доно аёл деб таърифлайдилар. Бундан ташқари, маликанинг журъату жасорати ҳам фавқулодда бўлгани ҳақида ёзиб, шундай тарихий фактни келтирадилар.

Аллақайси сафардан Юнусхон саройига қайтаётган Эсон Давлат бегим канизаклари билан ёв қўлига асир тушади. Ёш ва соҳибжамол маликанинг ҳобгоҳига ўша тунда бир шаҳватпараст шаҳзода кирмоқчи бўлади. Буни сезган малика ва канизаклари ҳушёр пойлаб туриб, ҳобгоҳга кириши билан шаҳзодага ташланадилар ва ўзларида мавжуд пакки, бигиз, игналар воситасида уни ўлдириб, тонгда ташқарига чиқариб қўядилар.

Бундан дарғазаб ёв подшоҳи Эсон Давлат бегимни ҳалойиқ олдида қатл этмоқчи бўлади. Шариат ҳукмига кўра қатлдан аввал маликага сўз берилганида, у: "Мен Юнусхоннинг завжаи ҳалолиман. Менга қўл текизмоқчи бўлган номаҳрамни ўз номусимни ҳимоя қилиб ўлдирдим ва бунинг учун шариат ҳукм этган ҳар қандай жазога розиман" - дейди. Ўлимни бўйнига олиб ўз шаънини ҳимоя қилган малика шу ондаёқ қаҳрамонга айланади. Шоҳ уни минг узру туҳфалар билар ўз лашкарлари ҳимоясида Юнусхон саройигача соғ-омон етказиб қўяди.

Бобур шундай аёлнинг тарбиясини олган!

Бугун нима учун Бобурлар туғилмаяпти деган саволга келсак, улар туғиляпти! Ҳар бир гўдак потенциал Бобурдир. Фақат Бобурларни тарбиялайдиган Эсон Давлат бегимлар йўқ. Борлари ҳам, масалан, Колумбия университети профессори бўлиб кетишяптики, уларнинг Бобурлари ўша ёқларда тарбияланса керак.

Кучли миллат учун кучли аёллар керак, ақлли оналар керак!!!
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

6 апрелдан бошлаб юртимизда янги чекловлар ва қоидалар жорий этилмоқда

Биринчи автомобилни харид қилган ўзбек бойи

Карантин даврида электр энергиясини узлуксиз таъминлашда сенаторнинг савобли ишлари

“Эрталаб барвақт турадиган аёлларнинг кўкрак саратонига чалиниш эҳтимоли камроқ”

expo
Боглиш маколалар