Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон 68 ёшда.
20-01-2020 19:36 0 1474 Рейтинг1 Чоп этиш

Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон 68 ёшда.

Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон 68 ёшда.

Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон бугун 68 ёшни қарши олди деб хабар берди Uz.A нашри.

Хуршид Даврон Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тугатган. У меҳнат фаолияти давомида турли нашриётларда, Республика Маънавият ва маърифат жамоатчилик маркази ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида хизмат қилди.

Шоирнинг “Шаҳардаги олма дарахти”, “Тунги боғлар”, “Учиб бораман қушлар билан”, “Тўмариснинг кўзлари”, “Болаликнинг овози”, “ Қақнус”, “Баҳордан бир кун олдин”, “Бибихоним” сингари китоблари ўқувчиларга яхши таниш.

Хуршид Давроннинг аждодларимиз ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги бир қатор драматик асарлари эътиборга молик. Ижодкорнинг “ Бобуршоҳ” асари “Бобур соғинчи” номи билан Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқий театрда саҳнага қўйилди. “ Алғул ёки Мирзо Улуғбек” драмаси 2008 йили дастлаб радиоспектакль, кейинчалик телевизион спектакль сифатида намойиш этилди. Булардан ташқари, “ Темурнома” номли телесериал, “Жалолиддин Хоразмшоҳ” номли телеспектакль, шунингдек, “ Бухоройи шариф” фильм-операси, “Минг бир ривоят” телелойиҳаси Хуршид Даврон сценарийлари асосида яратилди. У Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги, Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан Самарқанд шаҳрида, Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йиллигига бағишлаб Париждаги ЮНЕСКО қароргоҳида ўтказилган театрлаштирилган томошалар ва яна халқаро “Шарқ тароналари” мусиқа фестиваллари сценарийлари муаллифи ҳамдир.

Хуршид Даврон “Дўстлик” ордени ҳамда Халқаро “Олтин қалам” миллий мукофоти билан тақдирланган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*