Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Озарбайжонда Зулфиқор Мусоқовнинг “Ватан“ фильми халқ севган фильмлардан бири эканлиги айтилди
21-11-2019 13:28 0 382 Рейтинг0 Чоп этиш

Озарбайжонда Зулфиқор Мусоқовнинг “Ватан“ фильми халқ севган фильмлардан бири эканлиги айтилди

Озарбайжонда Зулфиқор Мусоқовнинг “Ватан“ фильми халқ севган фильмлардан бири эканлиги айтилди

Озарбайжонда давом этаётган “Ўзбекистон киноси кунлари“ ҳафталиги доирасида Низомий кинотеатрида режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг “Берлин-Оққўрғон“ бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу хақида Халқ сўзи ёзмоқда.

“Фильм тақдим этиларкан, томошабинларимиз, киношуносларимиз картина сўнггигача катта қизиқиш билан томоша қилишди. Уруш мавзуси биргина миллатнинг оғриқли нуқтаси эмас. Картинадаги умуминсоний изтироблар бизни бефарқ қолдирмади. Кўряпмизки, уруш фонида ижтимоий муаммолар, замон ва макон танламас туйғулар акс эттирилган“, дейди Озарбайжон Республикаси маданият вазирлиги кинематография бўлими бошлиғи Жаҳонгир Мамедов.

Озарбайжонлик киношунослар Зулфиқор Мусоқовнинг “Ватан“ фильми Озарбайжонда катта қизиқиш билан кўрилишини, халқ севган фильмлардан бири эканини айтишди.

“Ўзбекистон киноси кунлари“ ҳафталигида 10 та (6 та бадиий, 4 та ҳужжатли) ўзбек фильми намойиш этилади.

Озарбайжонлик киномухлисларга Абдухалил Мигноровнинг “Абу Исо Муҳаммад Термизий“, Умид Ҳамдамовнинг “Иссиқ нон“, Зулфиқор Мусоқовнинг “Берлин-Оққўрғон“ каби бадиий фильмлари, Шуҳрат Маҳмудовнинг “Рақс жозибаси“, Дониёр Шокировнинг “Ҳунармандлар ўлкаси“ ҳужжатли фильмлари тақдим қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжонда “Ўзбекистон киноси кунлари“ ҳафталиги 24 ноябрьга қадар давом этади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*