Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жерар Депардье: “Ўзбекистон тарихий лаҳзаларни бошдан кечирмоқда
07-11-2019 13:51 0 448 Рейтинг0 Чоп этиш

Жерар Депардье: “Ўзбекистон тарихий лаҳзаларни бошдан кечирмоқда

Жерар Депардье: “Ўзбекистон тарихий лаҳзаларни бошдан кечирмоқда

Машҳур француз актёри Жерар Депардье Ўзбекистон ҳақидаги ҳужжатли фильм суратга олиш ишлари учун Тошкентга келди. Актёр Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, унинг қурилиш жараёни билан танишди. Бу хақида uza.uz хабар қилмоқда.

Депардье, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров ва “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов билан ҳам суҳбатлашди.
Жерар Депардье: “Ўзбекистон тарихий лаҳзаларни бошдан кечирмоқда

Учрашувда француз актёри Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ислом динининг чинакам инсонпарварлик моҳиятини кенг жаҳон жамоатчилигига етказиш борасидаги ташаббуслари муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

“Мен ушбу марказни барпо этиш ташаббуси билан чиққан Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёндашувига қўшиламан. Мамлакатингизда ушбу муқаддас динни инсонпарварлик қадриятларнинг диққат маркази сифатида улуғлайдилар ва бу буюк эътиқодни зўравонлик ва қон тўкиш билан тенглаштирганларни қоралайдилар. Бугунги кунда кўплаб экспертларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон мусулмон дунёси учун инсонпарварлик ривожланиш моделининг пойдеворини қўймоқда. Бу ҳақиқатан ҳам тарихий лаҳзалардир”, – дея, Депардье ўз фикрларини билдирди.

Актёр Ўзбекистон азалдан олимлар ва буюк мутафаккирларни дунёга келтирган замин эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

“VIII асрдан бери бу ерда ноёб интеллектуал муҳит яратилган. Математика, тиббиёт ва умуман барча фан соҳаларида катта ютуқларга эришилди. Илоҳиётга ҳам эътибор берилди. Энг нуфузли ҳадислар тўплами – Пайғамбарнинг ҳикматлари – Имом Бухорий томонидан тузилган. Нақшбандийнинг энг катта суфийлик нишони (замонавий Ўзбекистон ҳудудида пайдо бўлган – таҳрирчи изоҳи ) Бутун Евросиё бўйлаб – Болқондан Индонезияга қадар тарқалган. Кўплаб таниқли буюк олимлар Мовароуннаҳрда яшаб келганлар, жумладан, Ислом илмининг “олтин даври”да – IX-XI асрларда Ўзбекистонда. Европа дунёсининг ҳеч бир мамлакати бундай илмий марказ билан фахрлана олмайди. Бу Ислом маърифат ғояларини тарғиботчиси эканлигининг яққол белгиси эмасми?” – деб хулоса қилди Депардье.

Қурилаётган Ислом цивилизацияси маркази ҳақида гапирганда, актёр ушбу марказ ислом динини эътироф этган халқларнинг энг бой меросини асраб-авайлаш, ўрганиш ва оммалаштириш ва бошқа динларни ҳурмат қилишда ўз ҳиссасини қўшишига ишонч билдирди.

Шунингдек, актёр ўзбек халқининг меҳмондўстлигидан ва Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросидан ҳайратда эканлигини билдирди.

“Ўзбекистонга ноёб жуғрофий ўрин (ҳудуд) туҳфа этилган. Осиёнинг қоқ юрагида жойлашган бу мамлакат ўзидан ташқаридаги мамлакатларнинг маданиятидан кўплаб маданий анъаналарни тўплади ва шу билан бирга ўз тажрибасини ташқи оламга етказди”, – деб таъкидлади Депардье.

Депардье сўзининг охирида ислом мероси, маърифатли ислом мавзуси Ўзбекистонда суратга олиш ишлари бошланган фильмнинг асосий мавзуларидан бири бўлишини қўшимча қилди.

“Бизнинг вазифамиз – француз томошабинларига ва бутун дунёга исломнинг ҳақиқий қиёфасини – маданияти, илми, санъатини намойиш этишдан иборатдир”, – дея таъкидлади актёр.

Таъкидлаш жоизки, Жерар Депардье иштирокида ҳужжатли фильмни суратга олиш ташкилотчилари сифатида “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ташаббус кўрсатмоқдалар. Фильмни суратга олиш ишлари Ўзбекистоннинг 5 та шаҳри – Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз ва Нукусда олиб борилади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

"Ravon" автомобиллари нархи кескин тушиб кетди

65 нафар спортчимиз юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди

Тадбиркор 106 миллион сўм ўрнига бир миллион тўлайдиган бўлди

Глобал терроризм индекси рейтингида Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар қаторидаги мавқеини янада мустаҳкамлади

expo
Боглиш маколалар