Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Жерар Депардье Ўзбекистонга кутилаётган сафарини интиқлик билан кутмоқда.
11-10-2019 15:52 0 475 Рейтинг0 Чоп этиш

Жерар Депардье Ўзбекистонга кутилаётган сафарини интиқлик билан кутмоқда.

Жерар Депардье Ўзбекистонга кутилаётган сафарини интиқлик билан кутмоқда.

Парижда таниқли француз актёри Жерар Депардье иштирокида фильм суратга олиш масалалари муҳокама қилинди.
10 октябрь куни Париж қароргоҳида дунёга машҳур француз актёри Жерар Депардье ва “Буюк ипак йўли” номи остидаги лойиҳа иштирокчиларининг Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм ишлаш ва уни Франция ва Ўзбекистон телеканалларида намойиш этиш бўйича учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси С. Рустамбоев, “Ўзбеккино” раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ва «B-Tween Production» компанияси бош директори Арно Филе иштирок этди. Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Туризмни рожлантириш Давлат қўмитаси ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси ҳам ушбу лойиҳанинг ҳамммуаллифлари ҳисобланади.
Томонлар фильм лойиҳасининг амалий жиҳатларини муҳокама қилдилар. Фильм муаллифларининг фикрига кўра бош қаҳрамон Жерар Депардье бутунлай янги қиёфа орқали томошабинларга Ўзбекистонга мутлақо янги нуқтаи назар тақдим этади. Шундай қилиб одатий йўналиш ва машқлардан узоқлашган ҳолдан фильм француз томошабинлари учун Ўзбекистоннинг янги номаълум юзларини очиш вазифасини қўяди.

Шу мақсадда лойиҳа ташкилотчилари Ўзбекистоннинг энг ғайриоддий ва сирли жойларида суратга олиш ишларини режалаштиришган. Бу Амударё бўйидаги ноёб – ОКС Искандарияси, Будда ва Кушон ёдгорликлари, масалан, Фаёзтепа, Авлиё Дониёр ва учта пайғамбарларнинг қабри ва бошқалар.Фильмда таълимда ислом динининг роли ва моҳиятига алоҳида эътибор берилади.

- Учрашувимизнинг Франция ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Париждаги учрашуви йили муносабати билан бўлиб ўтиши рамзий маънога эга, - деди актёр Жерар Депардье ўз уйида меҳмонларни қабул қилар чоғида. – Бугун Ўзбекистонда амалга оширилаётган ноёб ислоҳотлар ва очиқлик сиёсати барчага маълум. Президент Шавкат Мирзиёев ва унинг ислом дини эзгулик, тинчлик, бунёдкорлик ва бағрикенглик дини эканлигини дунёга етказишда қаратган саъй-ҳаракатлари мени таъсирлантирди.
Биласизми, бу менинг шахсий қарашларимга мос келади, чунки мен исломни сиёсий ва худбин мақсадларда ишлатиб бўлмайди, деб ҳисоблайман. Фильмнинг катта аудиторияси бой тарихга эга, бетакрор табиат, самимий ва меҳмондўст халқ бўлган янги жўшқин Ўзбекистонни очиш учун берилган имкониятлар мени илҳомлантирди.

Ушбу мамлакатга сафаримни сабрсизлик билан кутяпман, - деди фильм бош қаҳрамони Жерар Депардье.
- Мамлакатингиз ўзининг бой маданий ва маънавий меросини асраб-авайлаш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Бу тамаддунлар, империялар, динлар ва маданиятларнинг уйғунлашувидир. Ўзбекистоннинг ўз мулкига нисбатан бундай эҳтиёткорона муносабати таҳсинга лойиқ ва алоҳида ҳурматни талаб этади, - деди у.
Шунингдек, таниқли актёр Жерар Депардьега у юқори баҳолаган "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси тақдим этилди.

Бундан ташқари, лойиҳа ташкилотчилари ва телеканал бош директори Катрин Шёфер раҳбарлигидаги "Paris Premiere" телеканалининг топ-менеджерлари билан учрашув ўтказилди ва ушбу канал орқали 2020 йил февраль-март ойларида фильм намойиш этилиши борасида келишиб олинди.
Учрашувда бош директор 2020 йилнинг февраль-март ойларида Жерар Депардье иштирокида Ўзбекистон ҳақидаги фильмни намойиш этишга тайёр эканлигини яна бир бор маълум қилди ва шунингдек "Paris Premiere" телеканали ва ЎЭОАВА ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Барно Унгбоева
"Ўзбеккино" МА Ахборот хизмати
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

27 март ҳолатига дунё бўйлаб коронавирус инфекцияси тарқалиши кўрсаткичлари

99 ёшлик иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Коронавирусни енгди.

Олимлар коронавирус юқиши мумкин бўлган янги йўлни аниқлади

Олма сиркасининг фойдали жихатлари.

expo
Боглиш маколалар