Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Тўпқопи саройи” бу ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган.
10-10-2019 17:17 0 572 Рейтинг1 Чоп этиш

“Тўпқопи саройи” бу ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган.

“Тўпқопи саройи” бу  ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган.

Қадимий ва сирли Истанбул шаҳрининг диққатга сазовор жойларидан бири, “Муҳташам 100 йил” фильмининг асосий қаҳрамони Султон Сулаймон қароргоҳи бўлмиш “Тўпқопи саройи”дир (ўзбекчада “Тўпли дарвоза саройи”).

Таҳлилчилар “Тўпқопи саройи”ни худди Истанбул каби жуда ҳам сирли эканини таъкидлашади. Саройга бу ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган.

Салкам 400 йил давомида (1465-1853 йилларда) турк султонларининг қароргоҳи бўлган Тўпқопи саройида шу йиллар мобайнида 25 нафар ҳукмдор мамлакатни бошқарган. Тарихчиларнинг сўзларига қараганда, ҳар бир султон даврида саройда ёнғин чиққани боис, мунтазам таъмирлаб келинган. Шу сабабли ҳам бири—биридан деворлар билан ажратилган тўртта ҳовлидан иборат Тўпқопи саройининг ҳозирги кўринишида ҳар бир султоннинг ҳиссаси бор дейиш мумкин.

Маълумки, Тўпқопи саройи Султон Аҳмад ва уч марта қайта тикланган Аё София масжидлари билан деярли ёнма-ён жойлашган. Саройнинг гуллаб-яшнаган даврида бу ерда 4-5 мингга яқин киши истиқомат қилгани айтилади.

Бироқ саройда қандайдир тадбир ўтказиладиган бўлса, у ўзида 10 мингга яқин кишини сиғдира олган. Султон ошхонасида бир вақтнинг ўзида мингга яқин ошпаз ишлаган. Бир йилда саройга 30 мингта жўжа, 23 мингта қўй, 14 мингта бузоқ олиб келинган. Айни дамда ошхона хитой, япон ва турк чиннилари ҳамда Венеция шишалари музейига айлантирилган. Сарой жавоҳирлари Маҳмуд Фотиҳ қароргоҳида намойиш этилади.

1459 йилда Султон Маҳмуд Фотиҳ томонидан қурилиши бошланган Тўпқопи саройи 1924 йилдан бошлаб музейга айлантирилган. Айни дамда умумий майдони 700 минг квадрат метр бўлган саройга кириш ҳақи 10 доллар бўлиб, йил давомида зиёратгоҳдан сайёҳатчилар аримайди.
Бугунги кунда Тўпқопи музейи коллекциясида сақланаётган шарқ чинни идишлари бўйича Пекин ва Дрезден саройларидан сўнг учинчи ўринда туради. Бу ерда 10 минг 700та буюм сақланади. Жаҳоннинг энг машҳур музейларидан бири ҳисобланмиш Тўпқопи сарой-музейида маданият ёдгорликлари – қадимий қўлёзмалар, хитой ва япон чиннилари, қурол-яроғлар, султонларнинг кийим-бошлари кўз қорачиғидек сақланмоқда. Тўпқопи музейи ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

“Тўпқопи саройи” бу  ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган.

Тўпқопи нафақат ҳашамати билан, балки ўша замон сирларини ўзида сақлагани билан ҳам тарихга кирган. Бунга Олтин панжара деб аталмиш бино мисол бўла олади. Бу ерда асосан тахт ворислари истиқомат қилган. Меросхўр шаҳзодалар бир-бирлари билан асло учрашмаган. Улар 18 ёшга қадар саройда тарбияланиб, кейинчалик мамлакатнинг турли вилоятларига юборилган. Шаҳзодаларнинг кўпчилиги сарой фитнасининг қурбонига айланган. Уларнинг ўлими билан боғлиқ тафсилотлар саройдан ташқарига чиқмаган, сирлилигича қолган.

Лобар Мирзо
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

“Тўпқопи саройи” бу ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган.

Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!

Ҳокимлик мутасаддиларининг парвойи фалак

expo
Боглиш маколалар