Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Усмонийлар империясида ҳиёнаткор жорияни қопнинг ичига тош ва заҳарли илон солиб денгизга ташлашган
03-10-2019 09:46 0 716 Рейтинг2 Чоп этиш

Усмонийлар империясида ҳиёнаткор жорияни қопнинг ичига тош ва заҳарли илон солиб денгизга ташлашган

Усмонийлар империясида ҳиёнаткор жорияни қопнинг ичига тош ва заҳарли илон солиб денгизга ташлашган


Усмонийлар империясининг 10- султони ҳисобланмиш султон Сулаймон даврида айнан унгагина бўйсунадиган бир талай шахслар бўлган. Улар Тўпқопи саройининг махсус бунёд этилган ерости лабиринтида умр кечирган. Бу шахслар ҳақида султон Сулаймон ва буюк вазиридан бўлак ҳеч ким малумотга эга бўлмаган. Умуман, сарой остида лабиринт борлиги ҳеч кимнинг етти ухлаб тушига-да кирмаган. Хўш, ерости лабиринтида кимлар яшаган? Уларнинг вазифаси қандай эди? Нега уларни сарой аҳлидан сир тутишган?..

Бу ерда султоннинг хос жаллодлари, жосуслар яшаган. Жаллоднинг вазифаси қатл амалини ижро этиш бўлса, жосуслар сарой ичкарисидаги муҳитни назоратда ушлаган. Башарти кимдир султонга қарши ҳаракат содир этиш пайида бўлса, ёки уни ҳақоратласа, жосуслар дарҳол шу ҳақда Сулаймоншоҳга хабар етказишган.

Ҳайратланарлиси, ерости лабиринтининг умумий майдони султон Сулаймон даврида деярли Тўпқопи саройи ҳажмига тенг бўлган. Ерости лабиринтининг кириш ва чиқиш нуқталари кўп бўлган ва ҳеч ким қачон ва қайси тарафдан хавф раҳна солишини билмаган.

Жаллодлар султон фармон бериши билан гўё ғойибдан пайдо бўлган ва қатлни бир зумда ижро этган. Кейин эса яна дафатан кўздан ғойиб бўлишган. Шу сабаблими, ўша пайтлари жаллодларни сарой аҳли худди ёвуз арвоҳга менгзаган.

Жаллодлар раҳм-шафқат, эмоция кабилардан мосуво эди. Фақат ўз ишини амалга оширарди.

Қарангки, ерости лабиринтидаги жаллодлар ва жосуслар нафақат буйруқ бажариш билан чекланган. Балки султоннинг ўзини ҳам ташқи, ички хавфдан ҳимоя қилган.

Буни қарнгки ўша жаллодлар энг ажабланарли усулда жориялар ва уларнинг душманларига жазо берганлар. Масалан ҳарамда яшаб келаётган жорияларни мисол келтирамиз. Ҳарам сузи арабчадан таржима килинганда ажратилган, маън килинган маъноларини беради. Ушбу сўз илк бора тарихий қулёзмаларга ишонадиган бўлсак Усмонийлар империясининг хукмронлик йилларида пайдо бўлган. Бундан келиб чикадики дуне тарихида биринчи султон харами Усмонийлар империясида пайдо булган.

Усмонийлар империясида ҳиёнаткор жорияни қопнинг ичига тош ва заҳарли илон солиб денгизга ташлашган

Ҳарамда султон учун юзлаб қизлар сақланган. Унга эса қизлар султоннинг волидаси томонидан саралаб олинган. Гоҳида эса Усмонийлар империясига тобеъ бўлган мамлакатларнинг шохлари султон учун яъни у билан қариндошлик ипларини боғлаш учун ўз қизларини султонга тортиқ қилишган. Улардан туғилган фарзанд эса ўз ўзидан тахт ворисига айланган. Фарзандлар кўпайиб кетса шаҳзодалар ўртасида тахт учун курашлар, давлат ички сиёсатида ҳийла найранглар ва кўринмас урушлару фитналар авж олган. Энди харамнинг ички сиёсати ҳақида. Ҳарамга қизлар 14 ёшга тўлгандан кейин олиб келинган. Ва у бу ерда хотин афанди номи ила чакирилган харамнинг тарбиячисидан янгича хаёт тўғрисида таълим тарбия олган. Ҳарамдан кизлар шу ерда 9 йил яшаганларидан кейингина кетиши мумкин бўлган. Унда ҳам султоннинг ёзма рухсатномаси билан.

Ҳарамдан кетаётган қизга аввало уй ва кейинги ҳаётида унга ёстиқдош бўладиган эр топиб кейин руҳсат беришган. Ҳарамдаги ҳар бир қизга султон томонидан етарлича маош ҳам тайинланган. Улар яъни ҳарамдаги қизлар ташқи оламдан умуман йироқлашган ҳолда яшашган.

Уларга султондан бошка биров билан яқин муносабатда бўлиш таъқикланган. Агар кимда ким ҳарамнинг қонун қоидасини бузса у ҳолда ўша кизга нисбатан қўлланиладиган жазо ягона ўлим бўлган. Бу ҳам ўта оғир тартибда амалга оширилган.

Усмонийлар империясида ҳиёнаткор жорияни қопнинг ичига тош ва заҳарли илон солиб денгизга ташлашган

Ватикан архивининг айрим тарихий кайдномалридаги ёзувларга кўра ҳарамда яшаб туриб қандайдир аскар билан севишган ва ишқий муносабатда бўлган қизни султоннинг душмани сифатида айблаб қопнинг ичига тош ва захарли илон солиб денгизга ташлашган экан. Харамга қизлар асосан олий тоифали кишиларнинг қизлари орасидан танлаб олинган.

Аммо 1481 йилдан 1512 йилга Усмонийлар империясининг султони ҳисобланган Боязид 2 нинг даврида султон ҳарамининг ички сиёсати кескин ўзгариб кетган.

Бу дегани асли қулнинг кизи ҳисоблансада чиройига қараб ўша қизлар харамга олиб келинган деган гапдир. Биз гапирган ҳарам мавзуси яхши биласиз. Мухташам аср телесериалида классик вариантда ёритиб берилган. Айрим манбаларга кўра ҳарамдаги кизларга ҳизмат қиладиган жория ва ҳизматкорларга ҳам султон яхшигина маош тайинлаган ва ҳатто уларнинг тўйларини учун ҳам совга саломлар бериб турган экан. Ҳарам ўша даврларда Усмонийлар империяси таркибида бўлган мамлакатларда истиқомад қиладиган барча кизлар учун мўъжизавий олам саналган. Ҳозирги Туркия худудида энг сўнги ҳарамнинг 20 асрнинг бошларида ёпилагини ва унинг ўрнида музей барпо қилинган.

Лобар Мирзо
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ёшларда эл-юртга садоқат, адолат, ҳалоллик ва жасорат каби фазилатларни шакллантириш йўлида муҳим қадам

Байрам муносабати билан айрим кўчаларда ҳаракатланиш чекланади

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

expo
Боглиш маколалар