Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Фаоллик ва изланиш муваффақият келтиради
27-09-2019 12:17 0 400 Рейтинг1 Чоп этиш

Фаоллик ва изланиш муваффақият келтиради

Фаоллик ва изланиш муваффақият келтиради

Бугунги кунда мамлакатимиз жамоатчилиги энг кўп муҳокама қилаётган мавзулардан бири – ҳеч шубҳасиз, Олий Мажлис Қонунчилик падатасига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўтказиладиган сайловлардир. Куни кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги Пленумида ҳам сафдошларимизнинг ана шу муҳим сиёсий тадбирда иштирок этиши билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Пленумда маъруза қилган Сиёсий Кенгаш раиси Наримон Умаров, музокараларда қатнашган бошқа партиядошларимизнинг сўзларида мамлакат парламенти ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бу галги сайловлар илк бор янги Сайлов кодекси асосида ўтказилиши ва бешта сиёсий партия ўз номзодларини илгари суриш ҳуқуқига эгалиги қайта-қайта таъкидланди. Демак, ҳар қачонгидан ҳам пухта ҳозирлик кўриш лозим. Акс ҳолда муваффақиятдан умид қилиб бўлмайди.

Мен ҳам мазкур анжуманда қатнашар эканман, вилоятда сайловларга тайёргарлик қандай кечаётганлигини яна бир бор кўз олдимдан ўтказдим. Тўғри, айни пайтгача анча-мунча ишлар амалга оширилди. Биринчи навбатда муносиб номзодлар рўйхатини шакллантириш диққат марказимизда бўлди. Улар орасидан энг салоҳиятли, кўпчилик ўртасида катта обрў-эътиборга эга, яъни сайловчиларга ҳар томонлама маъқул келадиган инсонларни танлаш ишлари давом этмоқда. Сайловолди кампаниясини юқори савияда ўтказиш учун фаолларимиз малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Вилоят, шунингдек, шаҳар ва туман миқёсида семинар-тренинглар ўтказилди. Уларда номзодларнинг дастурларини тайёрлашдан тортиб, имиджни шакллантириш, пиар-технологияларни қўллаш каби масалаларгача кўриб чиқилмоқда.

Лекин тушунишимча, ҳали булар етарли эмас. Партиямизнинг ғоя ва мақсадларини, сайловолди дастурида олға сурилган масалалардан аҳолини хабардор қилиш бўйича кўп иш қилишимиз керак. Биз бунинг учун ҳар бир шаҳар ва туман партия кенгаши қошида тарғиботчилар гуруҳи ташкил этдик. Бунга партия аъзолари ёки бизга хайрихоҳ бўлган зиёлилар – ўқитувчилар, шифокорлар, муҳандис-техник ходимлар, бошқа фаолларни жалб этамиз. Уларнинг аъзолари мустақил равишда ва кейинчалик номзодлар билан биргаликда сайловолди учрашувларида аҳоли вакилларига тегишли маълумот ва ахборотларни етказадилар. Ўйлаймизки, бунинг самараси яхши бўлади.

Шунингдек, депутатликка номзодлар заҳирасини шакллантиришда изланувчан, ғайрат-шижоатли ва салоҳиятли ёшларга, аёлларга жиддий эътибор қаратмоқдамиз. Партия акциялари ва митинглар каби янгича усуллардан ҳам фойдаланамиз. Булар, ўз ғояларимизни аҳолининг кенг қатламига етиб боришини таъминлаши мумкин.

Муҳим сиёсий кампанияга ҳозирдаги яна бир асосий йўналиш – аввалги сайловларда йўл қўйилган хатоларни такрорламаслик чораларини кўриш. Бунинг учун уларни қайтадан таҳлил қилиб чиқмоқдамиз. Чунки қаердадир номзодларни нотўғри танлаганмиз ёки тарғибот-ташвиқот етарли даражада ташкил этилмаган, яна бошқа сабабларга кўра имкониятлар бой берилган. Энди эса ана шулардан тегишли хулоса чиқарган ҳолда иш олиб боришимиз даркор.

Сайловлар – ҳар бир сиёсий партия учун ўзига хос синов вазифасини ўтайди. Аҳоли ўтган беш йил давомида биз олиб борган ишларга баҳо беради. Астойдил ҳаракат қилсак, барча соҳада фаолиятни изчил йўлга қўйсак, мақсадга албатта, эришамиз. Бу билан “Адолат” СДПнинг мамлакат ва жамият тараққиётидаги иштироки, давлат бошқарувидаги ўрни янада мустаҳкамланади.

Исроил ЖЎРАЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши раиси
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*