Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ «Лўлиларнинг ҳам урф-одатларини ҳурмат қиламиз, лекин қонун барча учун баробар». Самарқанддаги пулчамбарли тўйга расмий муносабат билдирилди
19-09-2019 12:09 0 486 Рейтинг1 Чоп этиш

«Лўлиларнинг ҳам урф-одатларини ҳурмат қиламиз, лекин қонун барча учун баробар». Самарқанддаги пулчамбарли тўйга расмий муносабат билдирилди

Ҳафта аввалида ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги тўй эгаси бўлган аёлнинг бўйнига «пулчамбар» осилгани акс этган видеолар тарқалган эди. Ушбу видеони ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари «пулдан кўйлак кийган аёл» дея талқин қилган эди деб ёзади дарё.уз.
«Лўлиларнинг ҳам урф-одатларини ҳурмат қиламиз, лекин қонун барча учун баробар». Самарқанддаги пулчамбарли тўйга расмий муносабат билдирилди


Ушбу ҳолат Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўрганилди. Ўрганиш натижалари Хотин-қизлар қўмитаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар хизмати томонидан «Дарё»га тақдим этилди.

«Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий раҳбарияти ушбу вазиятни жойига бориб ўрганди. Маълум бўлишича, мазкур тўй лўли миллатига мансуб фуқароларнинг никоҳ тўйи бўлиб, улар тўёнани бир тизимчага пулларни териб, худдики гулчамбар сингари (пулчамбар шаклида, албатта) бўйинга осиб қўйиш орқали тақдим қилишаркан. Биз кўриб турган ‘либос’ эса асло либос бўлмай, балки бўйинга устма-уст осилганидан ҳосил бўлган ‘пулчамбарълар уюми экан.

Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитаси мутасаддилари ўрганиш жараёнида ушбу фуқаролар билан суҳбатлашиб, Ўзбекистон сўми миллий валютамиз эканлиги, у давлатимиз рамзи сифатида алоҳида муҳофаза қилиниши ҳамда биз барча миллатлар қаторида лўлиларнинг ҳам урф-одатларини ҳурмат қилсак-да, қонун барчага баробар эканлиги хусусида тушунтиришлар берди», — дейилади Хотин-қизлар қўмитасининг расмий баёнотида.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Президент замонавий энергия тежамкор уйлар қурилиши билан танишди

“Тўпқопи саройи” бу ном султон ҳар гал саройдан чиққанда ва кирганда тўп отилгани боис берилган.

Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан, она тилим!

Ҳокимлик мутасаддиларининг парвойи фалак

expo
Боглиш маколалар