Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Маданият ва санъат халқни бирлаштиради
13-09-2019 11:08 0 563 Рейтинг1 Чоп этиш

Маданият ва санъат халқни бирлаштиради

Маданият ва санъат халқни бирлаштиради

Санъат ва маданият кези келганда ҳалқларни бирлаштиради. Юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти, Халқ фаровонлиги – умуммиллий ғоялари атрофига бутун жамиятни жипслаштиришга асосланган йўлини қўллаб-қувватлайди.

У бизнинг асрий орзу-умидларимиз ва умумий мафкурамизни ифодалайди. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, мамлакатимизда маданият ва санъат соҳаси ривожланишига, унинг хуқуқий асосини такомиллаштиришга ўз ҳиссасини қўшади. Партия фракцияси аъзолари томонидан тайёрланаётган “Маданият тўғрисида” ги қонун лойиҳасининг тайёрланаётгани фикримиз далилидир.

Бугун “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан миллий кинематография санъатини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, “Иссиқ нон” тўлиқ метражли бадиий фильмининг халқаро “Киношок-2019” кинофестивалида бош совринни қўлга киритганлиги муносабати билан кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилди.

Хабарингиз бор, кинорежиссёр Умид Хамдамовнинг «Иссиқ нон» бадиий фильми Россиянинг Анапа шаҳрида бўлиб ўтган «КИНОШОК» халқаро кинофестивалида гран-прини қўлга киритди. Шунингдек, ушбу кинокартина яна икки йўналиш - «Энг яхши фильм бастакори» (Тойир Қўзиев) ҳамда «Энг яхши аёл роли ижрочиси (Феруза Саидова) номинациялари бўйича ҳам ғолиб деб топилди.

Маълумки, 2019 йилнинг 1-8 сентябрь кунлари Россиянинг курорт шаҳри Анапада XXVIII халқаро “Киношок” кинофестивали бўлиб ўтди. Фестивалда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги тасарруфидаги “Ўзбекфильм” киностудияси кинорежиссёри Умид Ҳамдамов “Иссиқ нон” бадиий фильми билан иштирок этди ва халқаро кинофестивалида бош совринни қўлга киритди. Шунингдек, ушбу кинокартина яна икки йўналиш – “Энг яхши фильм бастакори” (Тоир Қўзиев) ҳамда “Энг яхши аёл роли ижрочиси (Феруза Саидова) номинациялари бўйича ҳам ғолиб деб топилди.

1992 йилдан бери анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган ушбу халқаро кинофестивал кинематографларни маданий алоқаларда бирлаштириш мақсадида ўтказилади.

Кўп йиллар “Киношок” фестивали томошабинлар ва кинотанқидчиларга Литва, Латвия, Эстония ва МДҲ давлатларидан янги кинокартиналарини намойиш этади. Бу йил кинофестивалда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон, Молдова, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Эстония каби 9 та давлатдан 65 фильм иштирок этган. Фестивал доирасида 5 та конкурс: тўлиқ метражли, қисқа метражли бадиий ва ҳужжатли фильмлар, телевизион фильмлар ва болалар учун фильмлар ҳакамлар томонидан баҳоланган.


Лобар Мирзо,
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Боглиш маколалар