Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ ОЛМАЛИҚ кон металлургия комбинати билан ҳамкорликда “МИЛЛИЙ КИНОФИЛЬМЛАР ФЕСТИВАЛИ” бўлиб ўтди
26-08-2019 14:36 0 467 Рейтинг1 Чоп этиш

ОЛМАЛИҚ кон металлургия комбинати билан ҳамкорликда “МИЛЛИЙ КИНОФИЛЬМЛАР ФЕСТИВАЛИ” бўлиб ўтди

ОЛМАЛИҚ кон металлургия комбинати билан ҳамкорликда  “МИЛЛИЙ КИНОФИЛЬМЛАР ФЕСТИВАЛИ”  бўлиб ўтди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва “ОЛМАЛИҚ кон металлургия комбинати билан ҳамкорликда “МИЛЛИЙ КИНОФИЛЬМЛАР ФЕСТИВАЛИ” ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. Шу муносабат билан 23 август куни Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” санъат саройига кўплаб Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, халқимиз севиб ардоқлайдиган таниқли актёр ва актрисалар, “ОЛМАЛИҚ ТМК” ОАЖ ходимлари, киноижодкорлар, ва режиссёрлар ташриф буюришди.

ОЛМАЛИҚ кон металлургия комбинати билан ҳамкорликда  “МИЛЛИЙ КИНОФИЛЬМЛАР ФЕСТИВАЛИ”  бўлиб ўтди

Қизил йўлакча ва фотосессия учун махсус жойларда таниқли актёр ва актрисалар билан халқимиз фотосуратларга тушишиб, улар билан давра суҳбатлари ўтказишди. “МИЛЛИЙ КИНОФИЛЬМЛАР ФЕСТИВАЛИ” доирасида матбуот анжумани ҳам ўтказилди. Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан миллий кинематография санъатини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, ҳамкорликдаги мақсадли алоқалар хусусида фикрлар алмашинди.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва “ОЛМАЛИҚ кон металлургия комбинати раҳбар-ходимлари иштирок этди. Бундай матбуот анжуманида киноижодкорлар, таниқли кинорежиссёрлар, киношунослар, давлат ва хусусий киностудиялар, ОАВ вакиллари, журналистлар, актёр ва актрисаларнинг иштирок этиши ҳам завқли, ҳам тўғридан-тўғри мулоқот бўлганлиги учун қизиқарли ўтди.

Шундан сўнг Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” санъат саройининг катта залига барча “ОЛМАЛИҚ ТМК” ОАЖ ходимлари, киноижодкорлар, киноактёр ва режиссёрлар ташриф буюришди. Тадбир аввалида “Ўзбеккино” МА томонидан тайёрланган ролик намойиш этилди.

ОЛМАЛИҚ кон металлургия комбинати билан ҳамкорликда  “МИЛЛИЙ КИНОФИЛЬМЛАР ФЕСТИВАЛИ”  бўлиб ўтди

Сўнгра киноижодкорлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Миллий кинофильмлар фестивалининг биринчи кунида Ўзбекистон халқ артистлари Хайрулла Саъдиев, Муқаддас Холиқова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Матёқуб Матчонов, Ҳошим Арслонов, Муяссар Бердиқулова, Фарход Абдуллаев, Хосият Хусанова, Боир Холмирзаев, режиссёрлар Нозим Аббасов, Бурҳон Шарапов, актёр ва актрисалардан Умид Искандаров, Рихсивой Алиев, Шахло Темирова, Ҳусан Рашидов, Бекзод Таджиев, Отабек Ҳақбердиев, Вазира Юнусова, Даврон Каримов, Гулхумор Абдуллаева, Ғайрат Боймирзаев ва бошқа таниқли киноижодкорларнинг иштирок этиши халқимизни жуда қувонтирди. Шундан сўнг “Саид билан Саида” фильми намойиш этилди. Шу тариқа “МИЛЛИЙ ФЕСТИВАЛИ”нинг биринчи куни ўз ниҳоясига етди.

Кейинги ташриф ёш актёр ва актирисалар билан якун топди.

Лобар МИРЗО
журналист
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Суд фермер ҳуқуқларини ҳимоя қилди. Аммо...

Шахсий ривожланиш режангиз борми?

Эртага бепул метро куни. Метрода бизни нималар кутмоқда?

Ҳукм чиқариш пайтида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини тарбия колонияларида ўташ тайинланади.

expo
Боглиш маколалар