Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Марказий ҳарбий округдаги махсус операция кучлари бўлинмалари томонидан жанговар тайёргарликнинг янгича усуллари намойиш этилди
20-08-2019 09:11 0 351 Рейтинг0 Чоп этиш

Марказий ҳарбий округдаги махсус операция кучлари бўлинмалари томонидан жанговар тайёргарликнинг янгича усуллари намойиш этилди

Марказий ҳарбий округдаги махсус операция кучлари бўлинмалари томонидан жанговар тайёргарликнинг янгича усуллари намойиш этилди


Марказий ҳарбий округ жанговар тайёргарлик бошқармаси ҳамда Махсус операция кучлари бўлими томонидан Мудофаа вазирлиги қўшинларида жанговар тайёргарликнинг оддий ва самарали усулларини қўллаш бўйича бир нечта усул ва методлар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Марказий ҳарбий округдаги махсус операция кучлари бўлинмалари томонидан жанговар тайёргарликнинг янгича усуллари намойиш этилди

Жиззах гарнизонидаги Махсус операция кучлари жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан янгича ёндашувдаги ушбу машқлар ҳарбий эстафета мусобақаси кўринишида кўрсатиб ўтилди.

Ўзбекистон Қуролли Кучларини қудратини оширишда бевосита жанговар тайёргарлик машғулотларининг ўрни катта. Шу сабабли ҳозирги вақтда оддий, лекин самарали усул ва методлар ўйлаб топилмоқда.

Марказий ҳарбий округдаги махсус операция кучлари бўлинмалари томонидан жанговар тайёргарликнинг янгича усуллари намойиш этилди

Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари полковник Пўлат Сотиволдиев томонидан тавсия қилинаётган амалий машқ усуллари ва унга керак бўладиган ўқув моддий база оддийлиги билан фарқланади. Кам вақт сарфлаб, қўлбола воситалардан фойдаланган ҳолда яратилган “машқ майдончаси” ҳарбий хизматчиларнинг бўлинма ва якка тартибда жисмоний қобилиятлари ва билимларини оширишга хизмат қилади.

Жумладан, жамоавий комплекс ўқитиш, кўз боғланган ҳолда қуролни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, жанг майдонида ҳар усулларда отиш ҳолатини эгаллаш, комплекс шуғулланиш, жанг майдонидан ярадорларни олиб чиқиш, ўқ-дори етказиш, тўсин билан жамоавий шуғулланиш ва бошқа машқлар ҳарбий жамоалар ўртасидаги соғлом рақобат муҳитини яратиб, ҳарбий хизматчиларнинг эпчиллик ва чаққонлик фазилатларини янада ривожлантиради.

Мисол учун, “Аскарлар ёпинчиғи” методида айлана шаклда ўқ-отар қуроллар намуналари қўйилади. Ҳарбий хизматчилар эса қуроллардан бир қадам узоқликда туришади. Команда берилгандан сўнг, ҳаракат соат йўналиши ёки қарама қарши йўналиш бўйлаб алмашган ҳолда давом эттирилади. Бунда бўлинмаларнинг барча таркибдаги қуролларни нотўлиқ қисмларга ажратиш-йиғиш билим ва малакаси оширилади.

Шунингдек, ҳарбий округда инновацион ёндашувлар асосидаги ихтирочилик ишлари йўлга қўйилган бўлиб, ишланмалар ҳарбий ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар