Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Таиландда "Сарвқомат дилбарим"бадиий филъмининг намойиши бўлиб ўтди
25-07-2019 14:39 0 470 Рейтинг1 Чоп этиш

Таиландда "Сарвқомат дилбарим"бадиий филъмининг намойиши бўлиб ўтди

Таиландда "Сарвқомат дилбарим"бадиий филъмининг намойиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида кинотрузмини жадал ривожлантириш ва мамлакатнинг кино-жозибадорлигини кенг тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 14 июндаги 499-сонли Қарорининг ижроси юзасидан “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан Таиланднинг RCB Film Club компанияси ва Ўзбекистоннинг Таиланддаги Бош консуллик муассасаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 20 июль куни Бангкок шаҳридаги йирик кўргазмалар галереяси “River City Bankok”да “Ўзбек киноси оқшоми” ташкил қилинди. Тадбирда “Сарвқомат дилбарим” бадиий фильми намойиши ва фильм ижодкорлари билан учрашув бўлиб ўтди деб ёзмоқда facebook.com

Тадбирда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Халқаро бўлим раҳбари Умид Зуннунов, фильм режиссёри Сарвар Каримов, бош роль ижрочиси актёр Адиз Ражабов, шунингдек, 30 дан ортиқ Таиланд Қироллигида аккредитация қилинган дипломатик корпус вакиллари, жумладан Туркия, Австрия, Польша, Куба, Панама, Перу, Миср, БАА элчилари, Италия, Франция, Нидерландия, Швейцария, Словакия, Ҳиндистон, Корея, Япония, Покистон ва бошқа элчихоналари маданият бўйича атташелари, давлат органлари, ишбилармонлар, академик, ОАВ ва маданий доира вакиллари (жами 150дан ортиқ) қатнашдилар.

Фильм намойишига қадар Бош консуллик муассасаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг бой тарихий маданияти, жозибадор табиати ва бошқа туристлар учун қизиқиш уйғотадиган ўзига хос жиҳатлари, давлатнинг иқтисодий-ижтимоий тараққий эттириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида презентация қилиниб, маълумотлар, видеороликлар иштирокчиларга етказилди.
Намойишдан сўнг фильм яратувчилари иштирокида пресс-конференция ўтказилди.

“The Big Chilli”, “The Alami” ва “Berita Muslim” журналлари, ҳамда “Naewna Newspaper” ва бошқа ОАВ вакиллари “Ўзбек киноси оқшоми”ни Таиланд Қироллиги миллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш учун кузатиб бордилар.

Пресс-конференцияда сўзга чиққан томошабинлар мазкур тадбирнинг Бангкок шаҳрида биринчи бор ўтказилишини илиқ кутиб олдилар, хусусан биринчи маротаба Ўзбекистонда суратга олинган фильм билан танишиб, томошабинларга ўзбек халқи ва унинг урф-одатлари, табиати маъқул тушганлиги, бундай тадбирлар халқларни бирлаштириши, ўзаро англашувни ошириши, бир-бирларини янада кўпроқ ўрганишга имкон бериши, бутун дунёда айни инсон тақдирларининг мавжудлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, тадбир иштирокчилари ўзбек киномотографиясининг даражаси илиқ таасурот қолдирганлигини, мазкур намойишлар бутун дунё бўйлаб ташкил қилиниши мақсадга мувофиқлигини эътироф этишди.

Европа давлатларининг Бангкок шаҳридаги вакиллари ўзбек кинемотографияси маҳсулотларини Европа давлатларида илгари сурилиши лозимлигини таъкидладилар. Томошабинлар Ўзбекистон маданияти билан боғлиқ бундай тадбирларни Қироллик ҳудудида тез-тез ва кенг ташкил қилишни сўрашди. Фильм намойишидан сўнг ташкил этилган ўзбек меҳмондўстлигини намоён этувчи, миллий тусдаги катта байрам дастурхони иштирокчиларда илиқ таасурот қолдирди.
Тадбир якунида юқори мартабали меҳмонлар ўзбек ОАВ учун интерьвюлар беришди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Тадбиркорнинг хотини ва ҳайдовчиси уни 680 000 долларга “ухлатди”

Машҳурликни деб поезд остига ётди: тошкентлик блогерга жазо бериладими

Кобулдаги тўйда юз берган портлаш сабабли қурбон бўлганлар сони 63 кишига етди

Ўзбекистон ва Грузия ТИВ раҳбарлари бир-бирларига табрик мактублари йўллади

expo
Боглиш маколалар