Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Нобель мукофоти соҳибининг иқтисод бўйича назарияси юртимизда синовдан ўтказилади
22-07-2019 12:05 0 487 Рейтинг1 Чоп этиш

Нобель мукофоти соҳибининг иқтисод бўйича назарияси юртимизда синовдан ўтказилади

Нобель мукофоти соҳибининг иқтисод бўйича назарияси юртимизда синовдан ўтказилади

19 июль куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури томонидан ташкил этилган Инновациялар ва бошқарув ечимлари лабораториясида “Туртки бериш назариясининг давлат секторида қўлланилиши” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда фан доктори, профессор, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги собиқ элчиси Алишер Файзуллаев маъруза билан чиқиш қилди. Давра суҳбати иштирокчилари — қатор вазирликлар ва давлат идоралари вакиллари туртки бериш назарияси (инг. nudge theory)ни қўллаган ҳолда ечилиши мумкин бўлган муаммоларни аниқлаштиришга уриндилар, шу билан бир қаторда назарияни қўллаш усулларини муҳокама қилдилар.

Туртки бериш назарияси алоҳида шахслар, гуруҳлар ва ташкилотлар томонидан қарорларнинг қабул қилинишига тўғридан-тўғри бўлмаган, “юмшоқ” кўрсатмалар орқали таъсир кўрсатиш усулини ўрганади. Мазкур назария бўйича тадқиқотлар юртимизда Алишер Файзуллаев бошчилигида олиб борилмоқда. Шу йўналишдаги тадқиқотнинг асосий мақсади мазкур назариянинг тамойилларини амалда синаб кўриш орқали жамиятимизни энг қийнаб турган аниқ муаммоларининг ечилишида туртки бериш назариясининг имкониятларини намойиш этишдир. Ўз навбатида Инновациялар ва бошқарув ечимлари лабораториясида давлат идоралари ва муассасалари вакилларининг тадқиқот объектини аниқлаш бўйича фикр-мулоҳазалари тингланиб, умумлаштирилмоқда.

Бу назария америкалик иқтисодчи Ричард Талер ва ҳуқуқшунос Касс Санстейннинг 2008 йили чоп этилган “Nudge. Соғлиғимиз, фаровонлигимиз ва бахтимиз борасидаги қарорларимизни қандай мукаммаллаштирамиз” китобидан сўнг оммалашди. У шунингдек АҚШ ва Буюк Британия тадбиркорлик ва соғлиқни сақлаш масалалари билан шуғулланадиган сиёсатчилари томонидан қўллаб-қувватланди. Таъкидлаш жоизки, Р. Талер аввалги тадқиқотларни умумлаштириб, назария яратгани учун иқтисод бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган.

Назариянинг аҳамиятли жиҳати шундаки, у бирор ҳолатни тақиқламайди, аксинча, жамият учун фойдали нарсани тарғиб қилади. Масалан, мактаб ошхонаси пештахтасида болалар саломатлиги учун фойдали бўлган мевалар, сабзавотли салатлар, сут-қатиқ маҳсулотларни уларнинг кўзлари энг тушадиган жойга жойлаштириш туртки бериш дейилади, газли ширин ичимликлар, қовурилган қарсилдоқ картошка, дудланган колбаса каби зарарли маҳсулотларни таъқиқилашэса туртки бериш саналмайди. Яъни болаларда танлаш имконияти бўлгани ҳолда, уларни фойдали таомларни истеъмол қилишга ўзларига сездирмаган ҳолда ундаб турилади.

“Махсустранс” давлат унитар корхонаси масъуллари чиқиндиларни махсус жойларга ташлаш, уларни турларга ажратиш каби муаммоларни мазкур назария ёрдамида амалга ошириш мумкинлиги ҳақида фикр бердилар. Бу ўз навбатида, давра суҳбати ташкилотчилари ва иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди. Худди шундай, одамларни ичимлик сувини тежашга туртки бериш масаласи ҳам кўтарилди.

Адлия вазирлигидан ташриф буюрган иштирокчи давлат органлари/муассасаларида коррупцияни олдини олиш масаласида туртки бериш назариясини қўллаш мумкинлигини айтди. Бироқ бу соҳада статистик маълумотлар мавжуд бўлмагани ва уни муайян давлат идорасига татбиқ этишга уриниш норозиликлар ва тушунмовчиликларга сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, бу бўйича ишларни бошқа соҳаларда тадқиқот ишлари ижобий натижа бергач амалга ошириш лозимлиги қайд этилди.

Суҳбат давомида ривожланишга йўналтирилган қарорлар ҳаётга татбиқ этилгунга қадар, дунё воқеликлари ўзгариб кетаётгани сабабли жамият рўбарў келаётган ижтимоий ва экологик муаммоларни самарали ҳал этишнинг янги воситалари ва шаклларини излаб топиш зарурияти вужудга келаётгани қайд этилди.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Боглиш маколалар