Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Ўзбекистон шаҳарларида Хитой лаш-лушлари кўпайиб кетди – Маданият вазири ўринбосари
18-07-2019 14:53 0 499 Рейтинг0 Чоп этиш

Ўзбекистон шаҳарларида Хитой лаш-лушлари кўпайиб кетди – Маданият вазири ўринбосари

Ўзбекистон шаҳарларида Хитой лаш-лушлари кўпайиб кетди – Маданият вазири ўринбосари

Ўзбекистон Маданият вазири ўринбосари Камола Акилова Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларида ва умуман республикада Хитойдан келтирилган сувенирлар шаҳарларни безатишда ишлатилаётганига доир фикр билдирди.

Ўзбекистон шаҳарлари ташқи безагида Хитойдан келтирилаётган молларни ишлатиш - бу маданий савия етарли эмаслигидан далолат беради, дея фикр билдирмоқда Ўзбекистон Маданият вазири ўринбосари Камола Акилова.

"Биз шаҳарларимизнинг ўзига хос хусусиятларини билишимиз лозим. Нима сабабдан Самарқанддаги хиёбонни ўзгартиришга уринишмоқда. Ўзгартириш керак эмас. Самарқандни Самарқанд, Бухорони Бухоро қилувчи нарсаларни асраб қолишимиз керак. Ҳар бир замонавий ўзгариш эса миллий анъаналаримиз асосида амалга оширилиши керак”, - дея ҳисоблайди Акилова.

Эркин Турдимов: "Университет бульвари" бизнинг юзимиз, лекин одамлар у ерга бормай қўйган

Аёл таъкидига кўра, ҳар бир шаҳарнинг бош режаси бўлиши керак. Режада шаҳарнинг тарихий қисми ва янги бинолар қурилиши мумкин бўлган қисмлари аниқ кўрсатилган бўлиши шарт ва зарур.

Вазир ўринбосари Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларида ва умуман республикада Хитойдан келтирилган эсдалик совғалар сотилишига доир ҳам ўз фикрларини билдирди.

"Ҳаттоки Венецияда Хитой товарлари муайян масофагача яқинлаштирилмайди. Ўйлашимча, биз, албатта, тартиб ўрнатишимиз даркор. Ҳинд шарфлари, Хитой лаш-лушлари жуда кўпайиб кетди. Ўзимизинг ҳунармандларимизнинг товарлари бўлса – марҳамат”, - деди Акилова.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Боглиш маколалар