Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамон улкан ижод йўлида
14-06-2019 13:12 0 509 Рейтинг1 Чоп этиш

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамон улкан ижод йўлида

 “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамон улкан ижод йўлида

Азиз киноижодкорлар, киношунослар, журналистлар ва ОАВ ходимлари! Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 28 февраль куни 07/01-34-сон билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” ғояси асосида давлат ва жамият ҳаётидаги муҳим масалалар бўйича ўтказиладиган брифинг ва матбуот анжуманлари Режаси” тасдиқланган.

 “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамон улкан ижод йўлида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.08.2017даги ПҚ-3176-сон қарори ва Вазирлар маҳкамасининг 372-сон қарорига асосан ҳудудларда 1-қаватли, 2-қаватли ва ёзги кинотеатрлар қуриш ишлари бошланган. Қурилиш ташаббускорлари тадбиркорлик субъектлари бўлиб, молиялаштириш миллий банкнинг имтиёзли кредитлари ҳисобидан амалга оширилмокда, қурилиш лойиҳалари “УзшахарсозликЛИТИ” томонидан ишлаб чикилган. Ҳозирги кунда деярли 50 та тадбиркор кинотеатр қурилиши бўйича ишларни олиб бормокда.

 “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамон улкан ижод йўлида

“Хорижий мамлакатларнинг бадиий, ҳужжатли ва мультипликацион фильмлари билан ўзбек томошабинлари ва кино мутахассисларини яқиндан таништириш мақсадида 2019 йилнинг биринчи ярмида бир қатор ишлар амалга оширилди. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда 29-31 март кунлари Ёшлар ижод саройида Япония кино кунлари ўтказилди. 31 март куни соат 18.00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда ҳинд киноижодкорлари билан ҳамкорликда суратга олинган “Шоду-хуррамлик” номли бадиий фильм премьераси ҳам ҳамкорликдаги давлатлар ОАВ лари томонидан ёритилди.

Жорий йилнинг 14-19 январь кунлари АҚШнинг “ Unity Productions Foundation” (UPF) компанияси директори Даниел Тат, ёрдамчи продюссери Лена Сулповар, 22 январь куни Токио делегацияси “Korelafilm” раҳбари, продюссер Артур Веебер, 5 февраль куни Германия Федератив республикаси “Goethe” институти Ўзбекистондаги филиали раҳбари Ян Хелфер билан музокаралар ўтказилди. 8 февраль ва 26 февраль кунлари Туркиядан ташриф буюрган делегация аъзолари билан кино соҳасидаги ҳамкорлик бўйича келишувлар имзоланди.

2019 йилнинг 26 март куни Алишер Навоий номидаги киносаройда Ўзбекистон республикаси ва Ҳиндистон ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган тадбир ўтказилди.
Жорий йилнинг 3апрель куни “Ўзбеккино” Миллий агентлигида Туркиялик режиссёр Ҳасан Али Демиркан билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасида кино соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилинди.
10 апрель куни соат 11.00да “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Германия Федератив Республикасининг Гёте институтининг Ўзбекистондаги филиали раҳбарияти билан ҳамкорликда ўтказилган “Шум бола – 2019” халқаро болалар кинофестивалининг очилиш маросими ўтказилди ва кенг ёритилди.

 “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамон улкан ижод йўлида

12-13 апрель кунлари Ўзбекистонда ўтказилган Тожикистон кино кунлари доирасида тўртта фильм тақдим этилди. Ушбу картиналар таниқли кинорежиссёрлар Далер Рахматов “Воздушный Сафар” (“Сафар хаёлпараст”), Руми Шоазимов “Сон обезьяны” (“Маймуннинг туши”), Мухиддин Музаффарнинг “Теснина”, Файзулло Фаёзнинг “Такси” каби фильмларидир.

 “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамон улкан ижод йўлида

 “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳамон улкан ижод йўлида

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан жорий йилнинг 31 май – 1 июнь кунлари Алишер Навоий номли киносаройда илк маротаба “Татаристон кино кунлари” ўтказилди. Тадбирга татар киноижодкорларидан иборат бир гуруҳ делегация вакиллари ташриф буюришди. “Татаристон кино кунлари” доирасида татар киноижодкор дўстларимиз томонидан суратга олинган бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойиши бўлиб ўтди. “Мулла”, “Байгал”, “Халима” бадиий фильмлари ва “Внутренний Татарстан” ҳужжатли фильми 31 май ва 1 июнь кунлари Тошкент шаҳрида, 2 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида кинотеатрларда намойиш этилди.

Лобар Мирзо
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қозоғистонда бўлиб ўтган халқаро цирк санъати фестивалида ўзбекистонлик цирк усталари иккинчи ўринни эгаллади

Автомобиллар ойналарини парда билан тўсишга рухсат бериш бўйича таклиф киритилди

Хоразм вилоятида амалга оширилаётган қуёш панеллари ишлаб чиқариш лойиҳасининг бориши юзасидан музокара бўлиб ўтди.

Сайёр қабул: Мурожаатларга ижобий ечим топиш механизми

expo
Боглиш маколалар