Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Маърифат тарғиботчилар жамияти тақдимоти бўлиб ўтди
13-06-2019 14:44 0 754 Рейтинг1 Чоп этиш

Маърифат тарғиботчилар жамияти тақдимоти бўлиб ўтди

Маърифат тарғиботчилар жамияти тақдимоти бўлиб ўтди

Бугун юртимиз ривожланишнинг юқори чўққилари сари дадил одимлаб бормоқда. Жамиятнинг ҳар бир соҳасида жаҳоннинг энг илғор мамалакатлари сафидан барқарор ўрин эгаллаш, тинч ва фаровон келажак пойдеворини мустаҳкамлаш мақсадида жадал ислоҳотлар кечмоқда, янгиланиш-юксалишлар давом этмоқда. Инсонга эҳтиром, ватанпарварлик ғоялари атрофида мужассамлашган бу жараёнларни кенг аҳоли қатламига етказиш, ёшлар онгига сингдириш, ҳар бир фуқаронинг дахлдорлик ҳиссини кучайтириш, ижтимоий фаоллигини ошириш, сиёсий-ҳуқуқий онгини ўстириш, маънавий-маърифий тафаккурини юксалтиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини кенгайтириш, такомиллаштириш зарурати юзага келиши табиий.

Маърифат тарғиботчилар жамияти тақдимоти бўлиб ўтди

Шуни эътиборга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-43-07-сонли қарорига асосан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурлари мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламига етказиш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази қошида “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ташкил этилди.

Жамиятда ҳозирги кунда барча вазирликлардан тавсия қилинган номзодлар, давлат ва жамоатчилик вакиллари, олимлар, мутахассислар, ижодкор зиёлилардан иборат махсус тарғиботчилар гуруҳи шакллантирилиб, республика миқёсида маънавий-маърифий тарғибот ва ташвиқот ишларига жалб этиш, соҳага янгича ёндашувни татбиқ қилиш, тарғиботчиларни молиявий ва маънавий рағбатлантириб бориш, жумладан, уларнинг маънавий-маърифий тарғибот тадбирларидаги маърузаларига ҳақ тўлаш ҳамда “Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси”кўрик танлови, “Маънавият фидойиси” кўкрак нишонига тавсия этиш тизими йўлга қўйилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ёшлар ижод саройида “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ишларини фаоллаштириш, мамлакатда кечаётган жадал ислоҳотларда Жамиятнинг ролини ошириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат кенгаши аъзолари ҳамда бошқа бир қатор вазирликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари иштирокида Жамиятнинг республика тарғиботчи аъзоларига кўкрак нишони ва аъзолик гувоҳномасини тантанали топшириш, шунингдек, Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси, Низомий номидаги ТДПУ қошидаги “Психология” ўқув-илмий маркази ҳамда “Sevimli TV” каби йирик ташкилотлар билан ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросимини ўтказиш режалаштирилган.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Фахрий, Тохир Тохтасинов: ИИВ да турли лавозимларда хизмат қилдим, Меҳрибон, самимий одамларга кўп бора дуч келганман

Деҳқонободда 43 йилдан бери электр токисиз фаолият юритган мактаб аниқланди

ҚАМОҚХОНАДАН ЧИҚҚАН ХАТ: Айбсиз ҳолимга 7 йилу 100 кундан буён қамоқдаман...​

Давергеодезкадастр: Ерни масофадан туриб зондлаш соҳасида Ўзбек-Тожик ҳамкорлиги

expo
Боглиш маколалар