Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Олтин қалам” XIV Миллий мукофоти ғолиблари маълум бўлди
03-05-2019 18:57 0 670 Рейтинг0 Чоп этиш

“Олтин қалам” XIV Миллий мукофоти ғолиблари маълум бўлди

“Олтин қалам” XIV Миллий мукофоти ғолиблари маълум бўлди

Айни дақиқаларда пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида журналистика соҳасида энг юксак мукофот – “Олтин қалам” XIV Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими давом этмоқда.

Рағбатлантирувчи мукофотлар учун номинациялар:

“Чет эллик журналистнинг Ўзбекистондаги энг яхши материали учун” номинацияси – Жереме Хед, журналист ва телебошловчи (Буюк Британия) Ўзбекистон туристик салоҳиятига бағишланган материаллари учун. Тадбирда журналист қатнаша олмагани сабабли мукофот Ташқи ишлар вазирлигига топширилди.

Энг яхши журналистик материал учун (интернет-журналистика) номинациясида 1-ўрин xabar.uz сайти шарҳловчиси Барно Султоновага насиб этди.

Ижтимоий-маънавий мавзулардаги материаллари учун:

Энг яхши журналистик материал учун (интернет-журналистикаси) 2-ўринга kar24.uz интернет нашри мухбири Кумар Бегниязова муносиб кўрилди.

Долзарб мавзудаги танқидий-таҳлилий материаллари учун:

Энг яхши журналистик материал учун (интернет-журналистикаси) - 3-ўринга ЎзА етакчи муҳаррири Сайёра Шоева мамлакат ҳаётининг турли соҳаларидаги ислоҳотларни тезкор ва таҳлилий ёритган материаллари учун лойиқ топилди.

Энг яхши журналистик материал учун номинациясида матбуот йўналишида 1-ўринни “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев маънавий-маърифий соҳадаги улкан ўзгаришлар ва мавжуд муаммолар таҳлилига бағишланган публицистик мақолалари, замонамиз қаҳрамонлари образини яратишдаги фаол иштироки учун қўлга киритди.

Шунингдек, ушбу номинациясида яна бир 1-ўрин “Ишонч” ва “Ишонч доверия” газеталари таҳририятига (бош муҳаррир Х.Эрматов) Ўзбекистон касаба уюшмаларининг мамлакат ҳаётидаги ўрни, ташкилотнинг аҳоли билан мулоқотлари, уларнинг муаммолари ечимини топиш, ишчи ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган фаолиятини кенг ва таҳлилий ёритилган материаллари учун муносиб кўрилди.

Даврнинг ижтимоий, маънавий-маърифий масалалари, китобхонлик маданияти, мамлакат маданий ҳаёти таҳлилий ёритилган материаллари учун 2-ўринга “Китоб дунёси” газетаси таҳририяти (бош муҳаррир Х.Рустамова) муносиб кўрилди.

Ушбу номинацияда 3-ўрин “Правда востока” газетаси мухбири Мороз Юлианага насиб этди. Унинг мамлакатдаги янгиланишлар жараёни таҳлилий ёритилган материаллари ташкилотчилар эътирофига сазовор бўлди.

Мукофотларни ўз эгаларига Акмал Саидов топширди.

И.Аҳадова, Ф.Абдурасулов (сурат), ЎзА
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на одной руке? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қозоғистонда бўлиб ўтган халқаро цирк санъати фестивалида ўзбекистонлик цирк усталари иккинчи ўринни эгаллади

Автомобиллар ойналарини парда билан тўсишга рухсат бериш бўйича таклиф киритилди

Хоразм вилоятида амалга оширилаётган қуёш панеллари ишлаб чиқариш лойиҳасининг бориши юзасидан музокара бўлиб ўтди.

Сайёр қабул: Мурожаатларга ижобий ечим топиш механизми

expo
Боглиш маколалар