Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Самарқандда «Маҳалла куни» доирасида байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда
11-03-2019 12:04 0 668 Рейтинг1 Чоп этиш

Самарқандда «Маҳалла куни» доирасида байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Самарқандда «Маҳалла куни» доирасида байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Самарқандда шаҳар ҳокимининг қарор билан мавжуд 209та маҳалланинг ҳар бирида тасдиқланган рўйхат асосида «Маҳалла куни»ни ўтказиш режалаштирилган. Шу бугунгача 20та маҳаллада ана шундай оммавий байрам тадбири бўлиб ўтди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар кенгаши раиси Аҳмаджон Маматовнинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги «Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш ҳамда маҳаллалар нуфузини янада ошириш мақсадида «Маҳалла куни» кенг, оммавий тарзда нишонланмоқда. Унинг доирасида ўтказилаётган ранг-баранг тадбирлар маҳаллаларда истиқомат қилаётган турли миллат ва элат вакиллари, турли динларга мансуб бўлган фуқаролар ўртасида аҳиллик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Самарқандда «Маҳалла куни» доирасида байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Куни кеча Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган «Маҳалла куни» сайли Қуйи Хўжа Саҳат маҳалла фуқаролар йиғини марказида бўлиб ўтди. Уни ўтказишда бир-бирига яқин жойлашган учта – Юқори Хўжа Саҳат, Ўрта Хўжа Саҳат ва Қуйи Хўжа Саҳат маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари биргаликда жонбозлик кўрсатишди.

Эрта тонгда карнай ва сурнайлар садолари билан бошланган тадбирда шаҳарнинг бошқа маҳаллаларидан меҳмонлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Самарқанд шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов «Маҳалла куни»ни ўтказилиши замирида катта маъно ётганлигини, ана шундай байрамона тадбирлар аҳолининг кайфиятини кўтаришга қаратилганлигини, фуқаролиримизни тинчлик ва тотувликнинг қадрига етишга ундашини таъкидлади. “Бугунги тадбир азиз хотин-қизларимизнинг байрами 8-Март ва Наврўз айёми арафасида ўтаётганлиги унга янада бошқача жозиба бахш этмоқда. Шу кунларди биз Юртбошимиз кўрсатмаларини бажариб, кам таъминланган оилаларни ва ногиронлиги бўлган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўлида қатор ишларни амалга оширдик. Уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди”, – деди шаҳар ҳокими.
Самарқандда «Маҳалла куни» доирасида байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Байрам ҳақиқий халқ сайлига айланиб кетди. Ҳар учала маҳалла хотин-қизлари томонидан «Наврўз дастурхони» кўргазмаси ташкил этилди ва у жюри аъзолари томонидан «Энг яхши шарқона дастурхон» номинациясида баҳоланди. Шунингдек, 71- ва 72-мактаблар ўқувчиларининг тасвирий санъат ва нозик қўл меҳнати асарлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Қуйи Хўжа Саҳат маҳалла марказида барпо этилган спорт залида миллий кураш, теннис секторида стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича маҳаллалараро мусобақалар ўтказилди. Уларда учала маҳалла ёш спортчилари ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Маҳаллалар ҳудудида жойлашган мактабларнинг ўқувчилари ва мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўзларининг саҳна чиқишлари, ёш скрипкачи, доирачи ва рубобчилар куй-қўшиқлари билан йиғилганларни хушнуд этишди.
Самарқандда «Маҳалла куни» доирасида байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда

«Маҳалла куни» сайли доирасида ўттизга яқин номинацияда танловлар ўтказилди. “Энг яхши кўча”, “Энг яхши қайнона”, “Энг яхши келин”, спортнинг бир қатор турлари бўйича “Энг яхши спортчи” кабилар шулар жумласидандир. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

«Маҳалла куни» шаҳар бўйича йил давомида навбати билан барча маҳалла фуқаролик йиғинларида ўтказилади.
Тошпўлат РАҲМАТУЛЛАЕВ,
Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
Сколько пальцев у человека на двух руках? (ответ цифрами)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Аккредитация бўйича Кенгашнинг ташкилий масалаларига бағишланган биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

417 нафар мансабдор коррупцияга йўл қўйди. Шулардан 61 нафари прокуратура органлари ходимларидир

Корхоналар талабига кўра кечки олий таълим очилиб, унга талабалар имтиҳонсиз қабул қилинади

Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди

expo
Боглиш маколалар