Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Умумий ўрта таълим мактабида, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 13-авлод вакили билан юзма юз мулоқот бўлиб ўтди
15-02-2019 11:32 0 821 Рейтинг1 Чоп этиш

Умумий ўрта таълим мактабида, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 13-авлод вакили билан юзма юз мулоқот бўлиб ўтди

Умумий ўрта таълим мактабида, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 13-авлод вакили билан юзма юз мулоқот бўлиб ўтди

Шу кунларда Республикамизнинг барча ҳудудларида буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шунингдек, юртимиздаги барча умумтаълим мактабларида уч босқичли “Китобхонлар байрами”доирасида ўқувчиларга миллий ва жаҳон адабиётлари, илмий-оммабоп қўлланмаларни тизимли тарғиб қилиш орқали улaрнинг қaлбидa вaтaнпaрвaрлик, эзгулик, инсoнпaрвaрлик сингaри юксaк инсoний фaзилaтлaргa нисбaтaн меҳр вa муҳaббaт уйғoтиш ҳамда ахборот олиш маданиятини шакллантириш мақсадида 5-11-синф ўқувчилари ўртасида “Адабиёт кунлари” тадбири ҳам ўтказилмоқда.

Умумий ўрта таълим мактабида, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 13-авлод вакили билан юзма юз мулоқот бўлиб ўтди

2019 йил 9 февраль куни Тошкент туманидаги 26-умумий ўрта таълим мактабида адабиётимизнинг буюк сиймоларидан бири Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллигига бағишлаб “Навоийни ўқиб...” номли саҳналаштирилган байрам тадбири ташкил этилди. 2019 йил 11 февраль куни “Адабиёт кунлари” доирасида ўтказилган “Ғазалхонлик беллашуви” ўқувчилар қалбида мумтоз адабиётга бўлган қизиқишни янада орттирди.
Умумий ўрта таълим мактабида, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 13-авлод вакили билан юзма юз мулоқот бўлиб ўтди

2019 йил 14 февраль куни мактабда Халқаро “Олтин мерос” ҳайрия жамоат фонди, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш департаменти, Тошкент вилояти Маданият бошқармаси, Тошкент тумани ҳокимлиги, Халқаро Амир Темур ҳайрия жамоат фонди Тошкент вилояти муассасаси билан ҳамкорликда буюк аждодимиз, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган “Буюк сиймолар” номли илмий-амалий семинар ташкил этилди.

Умумий ўрта таълим мактабида, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 13-авлод вакили билан юзма юз мулоқот бўлиб ўтди

Тадбирда Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди Республика Бошқаруви раиси Амирқул Каримов, ёзувчи Хаким Сатторий, Бобур авлодидан Зайниддин Мавлонов, Халқаро “Олтин мерос” ҳайрия жамоат фонди қошидаги “Муножот” ансамбли бадиий раҳбари Абдурашид Исоқов, Республика маънавият ва маърифат маркази Тошкент туман бўлими раҳбари МамажоновНасрулло Халилович, мактаб директори С.Н.Хашимова, мактаб директорининг ўринбосарлари, фан ўқитувчилари, 5-11-синф ўқувчилари, синф раҳбарлари ва фаол ота-оналар иштирок этдилар. Захириддин Муҳаммад Бобурнинг 13-авлоди вакили Зайниддин Мавлонов Бобурийлар сулоласи ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан ўртоқлашди.
Умумий ўрта таълим мактабида, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 13-авлод вакили билан юзма юз мулоқот бўлиб ўтди

Тадбирда мактаб раҳбарияти “Адабиёт кунлари” давомида фаол иштирок этган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига “Фахрий ёрлиқ”лар ҳамда эсдалик совғаларини топширди. Шунингдек, Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди Республика Бошқаруви раиси Амирқул Каримов томонидан мактаб кутубхонасига ёшлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эга бўлган китоблар жамланмаси совға қилинди. Ҳафталик давомида мактабнинг ҳар бир ўқитувчи ҳамда ўқувчиси ва барча ходимлари мумтоз адабиётимиз намуналаридан бахраманд бўлди.
Илхом АБДУҚОДИРОВ
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Қозоғистонда бўлиб ўтган халқаро цирк санъати фестивалида ўзбекистонлик цирк усталари иккинчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари Саудия Арабистонига экспорт қилинади

Тошкент вилоятида фоторадардан қарздорлиги мавжуд автоуловлар жарима майдонига жойлаштирилмоқда.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси борасидаги баъзи тушунчалари

expo
Боглиш маколалар