Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ "Эл-юрт умиди" жамғармасининг мақсадли режалари
20-12-2018 13:26 0 751 Рейтинг0 Чоп этиш

"Эл-юрт умиди" жамғармасининг мақсадли режалари

"Эл-юрт умиди" жамғармасининг мақсадли режалари

Барчамизга маълумки, бугунги кунда докторантура ва магистратурага бўлган ёшларнинг талаби кучли. Аммо бир муаммо ана шу ёшларнинг билимга бўлган иштиёқларини бироз сусайтирган эди. Мана ҳозирги вақтда бу муаммо ҳам ўз ечимини топди. Бугун Миллий матбуот марказида Президент қарори билан мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилган "Эл-юрт умиди" жамғармасининг матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Эндиликда жамғарма зиммасига хориждаги ватандошлар билан мулоқот қилиш вазифа ҳам юкланди.

"Эл-юрт умиди" жамғармасининг мақсадли режалари

“Эл-юрт умиди” жамғармаси магистратура ва докторантура дастурлари бўйича танлов ўтказиш ва тайёргарликни ташкил қилиш, шунингдек, давлат тузилмаси, иқтисодиёт тармоқлари, таълим ва илмий муассасаларнинг истиқболли мутахассисларини ривожланган мамлакатлардаги илмий ва таълим муассасаларига малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказишга ҳам жўнатади.

Фармон билан янги жамғарманинг ташкилий тузилмаси, унинг Низоми, Васийлик кенгаши таркиби ҳамда хорижда таълим олиш, стажировка ўташ ва малака ошириш учун номзодлар ўртасидаги танлов Тартиби ҳам тасдиқланди.

Жамғарма стипендиялари ҳар йили тасдиқланадиган мақсадли дастурларга мувофиқ қуйидагича ажратилади:

• хорижий таълим ва илмий муассасаларда малака оширишга – 2 ойгача;

• хорижий илмий, таълим, ижод муассасалари, давлат идоралари, корхона ва бошқа ташкилотларда стажировка ўташга – 6 ойгача муддатга;

• етакчи хорижий олий таълим ва илмий муассасаларда магистратура дастури асосида ўқишга – 1-2 йил мобайнида;

• докторантура дастури бўйича эса 1-4 йил мобайнида.

Танловдан ўтган стипендиатларга жамғарма стипендиялари қуйидаги харажатларни қоплаш учун ажратилади:

• хорижий таълим ва илмий муассасаларда ўқиш қийматининг тўлови;

• стипендиатларнинг виза олиш ҳаражатлари;

• барча турдаги транспорт воситалари билан ўқиш жойига қадар – йилда бир мартадан ортиқ бўлмаган йўлкира харажатлари;

• борган мамлакатдаги ўқиш даврида яшаш, овқатланиш ва транспорт харажатлари;

• зарур ўқув ва илмий адабиётлар, дарсликлар харид қилиш;

• хорижда ўқиш даврида стипендиатларни тиббий суғурталаш.

Жамғарманинг молиявий кўмаги билан магистратура ёки докторантура дастурлари бўйича таълим олган стипендиатлар тузилган шартномада белгилаб қўйилган муддат давомида олий таълим ёки илмий муассаса, шунингдек, вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларида ишлаб бериш мажбуриятини зиммаларига олади.

Тўғрироғи, чет элда малака ошириб ёки стажировка ўтаб келган стипендиатга, уни тавсия этган олий таълим ёки илмий муассасада, шунингдек, давлат ташкилотларида 3 йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериш шарти қўйилади. Башарти стипендиат магистратура ёки PhD дастури бўйича чет элда таълим олганда, эгаллаган мутахассислиги бўйича 5 йилдан кам бўлмаган муддатда, стипендиатни ўқитишга қилинган барча ҳаражатлар микдори 75 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлса, уларга 7 йилгача узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти юкланади.

Ҳўш бу имкониятларга кимлар лойиқ?
Эндиликда жамғарма хориждаги малакали ватандошларимиз ҳамда Ўзбекистондаги кадрлар заҳирасига эҳтиёжи бор вазирлик ва идоралар учун ўзига хос кўприк вазифасини ўтайди.
Ушбу жамғарма хорижда яшаётган ва ишлаётган ватандошларимиз, айниқса, катта илмий салоҳиятга эга бўлган олимлар, мутахассислар ва истеъдодли ёшлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, жаҳон меҳнат бозорида рақобатбардош ва юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишга хизмат қилади.

Лобар Мирзо
журналист
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари
expo
Боглиш маколалар