Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ “Шайтанат”нинг тўлиқ тўплами нашрдан чиқди
03-10-2018 10:39 0 534 Рейтинг1 Чоп этиш

“Шайтанат”нинг тўлиқ тўплами нашрдан чиқди

“Шайтанат”нинг тўлиқ тўплами нашрдан чиқди

фото: Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриётида Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг 5 та китобдан иборат “Шайтанат” китоби тўлиқ нашрдан чиқди.

Дунё яралибдики, эзгулик ва ёвузлик мудом бир-бири билан жанг қилиб келади, ана шу аснода инсон ҳам шу курашлар аро андармон, гоҳ у томонда, гоҳ бу томонда жавлон уради. Янглишади, хато қилади, йиқилади, суринади яна ўрнидан туради... ана шу зайлда умр ҳикматларини англайди... Ҳаёт мағзини чақади...
Тоҳир Маликнинг “Шайтанат” олами ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу асари неча йиллардан буён ўқувчилар эътирофига сазовор бўлиб келмоқда.

Бу галги тугал ва мукаммал нашрда беш қисмли китобнинг ҳар бир қисми алоҳида ном остида тақдим этилган, асарнинг ўзи эса яхлит, мазмунан ва мантиқан якун топган кўринишда, барча тузатишлар ва ўзгартиришлар киритилган ҳолда чоп этилди.
Долғали замон, адолатсиз жамият, оғир ижтимоий муҳит туфайли бошига ҳаётнинг турли синовлари, аянчли кўргуликлари тинимсиз ёғилса-да, инсоний фазилатларидан батамом мосуво бўлмаган, қалбида ор-номусни сақлаб қолгани билан китобхонларнинг севимли қаҳрамонига айланиб улгурган Асадбекнинг ҳаётида содир бўладиган воқеа ва ҳодисалар мана шу беш қисмлик тўпламда ўз ниҳоясига етади.

Қаҳрамонларнинг шахсияти ва уларнинг турмуш тарзи, характер хусусияти, ижтимоий турмуш тарзи билан боғлиқ кескин ва шу билан бир қаторда китобхонлар учун қизиқарли бўлган воқеликлар ривожи ўткир сюжетли “Шайтанат” асарининг асосини ташкил этади.
“Шайтанат” тўпламининг биринчи қисми “Қасос”, иккинчи қисми “Нон берган жон олмайди”, учинчи қисми “Семирган чумоли”, тўртинчи қисми “Оққуш қўшиғи”, бешинчи қисми “Азозил дўкони” деб номланди. Қисмларнинг ҳар бири алоҳида номлангани ва ҳар бир қисм алоҳида китоб сифатида нашр этилганлиги ҳам китобхонлар учун айни муддаодир. Беш қисмлик ушбу тўпламдан ўрин олган китоблар бежирим муқовалар ва ички иллюстрациялар билан зийнатлангани, совғабоплиги билан ҳам аввалги нашрлардан ажралиб туради.
Шубҳасиз ушбу нашр барча китобхонлар, хусусан теран мазмунли детектив ишқибозлари учун муносиб туҳфа бўлади.
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*
Топ моддаларни кунлари

Ўзбекистонда яна битта сиёсий партия ташкил этилади

“Трастбанк” ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси ўртасида 4 млн. АҚШ долларли шартнома имзоланди

16 ноябрь бутун дунёда Халқаро бағрикенглик куни сифатида белгиланган

Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди

Реклама на сайте
Боглиш маколалар
Реклама на сайте