Новости Узбекистана

Яхши тушунтиришдан кўра хабар қилмоқ, ўзини оқлашдан кўра яхширок тушунтириш авзал.

Русский язык На русском

Наш канал в телеграм
→ Муҳаббат Шамаева ва Изро Малаков Тошкентда концерт беради
07-08-2018 12:54 0 469 Рейтинг0 Чоп этиш

Муҳаббат Шамаева ва Изро Малаков Тошкентда концерт беради

Муҳаббат Шамаева ва Изро Малаков Тошкентда концерт беради

Мақом ансамблининг собиқ хонандаси Изро Малаков Ўзбекистон Республикаси халқ артисти фахрий унвони билан тақдирланган.

“Qalampir.uz” манбасига кўра, 28 август куни Туркистон санъат саройида Ўзбекистон халқ артистлари Муҳаббат Шамаева ва Изро Малаковлар концерт бериши кутилмоқда деб хабар қиляпти qalampir.uz нашри.

Концертда Ўзбекистон халқ артистлари Шерали Жўраев, Озодбек Назарбеков ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева меҳмон сифатида ташриф буюради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг май ойида АҚШга амалга оширган расмий ташрифи давомида ўзбекистонлик маданият ва санъат арбоблари билан учрашган эди. Ушбу учрашув вақтида ўзбек мақом санъати, ўзбек миллатининг бой маданий меросини дунёда тарғиб этишга қўшган ҳиссаси учун мақом ансамблининг собиқ хонандаси Изро Малаков Ўзбекистон Республикаси халқ артисти фахрий унвони билан тақдирланганди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон мустақилликка эришган вақтларда кўпчилик “Бухоро яҳудийлари” қатори Муҳаббат Шамаева ва Изро Малаковлар ҳам АҚШда доимий яшаш мақсадида кўчиб кетган эди.
Санжар Жўра
Шарҳлар
Исми:
E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищённой ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Савол:
сколько будет три плюс три (ответ цифрой)
Жавоб:*